Қани эди, онам бўлса ёнимда.

Тўй овози янграр хонадонимда, Жигарларим бисёр хар томонимда, Шундайин қувончга тўлган чоғимда, Қани энди, онам бўлса ёнимда.Қувончимга буткул шерик бўларди, Бир зум дийдоримга боқиб тўярди, Севинч ёшларимни артиб қўярди, Қани энди, онам бўлса ёнимда.Соғинчдан ёшларим селдек қуюлар, Қувончим йиғлайди, дардларим кулар,Дунё мазмунсиздек бўлиб туюлар, Қани энди, онам бўлса ёнимда.Табриклаб оналар қоқарлар елкам, Шундай яхши кунлар кўргин деб бекам, Онангсиз шодлик ҳам татимас экан, Қани энди, онам бўлса ёнимда .Файзсиздир тўйхонам мехмон тўлса ҳам, Кемтикдир кошонам отам бўлса ҳам, Майли эдия,оҳ, бир он бўлса ҳам, Қани энди, онам бўлса ёнимда .Онажон қадрингиз ҳар он билинар,Сизга шодликларим илингим келар,Бу дардни онасиз қолганлар билар,Қани энди, онам бўлса ёнимда

Комментарии

Комментариев нет.