ОНАНГНИ СОҒИНДИНГМИ?

Кўзингда ёш шош қатор.Шом ботар,тонглар отар.Айрилиқ зилдек ботар.Онангни соғиндингми?Кечилмоқ,кечмоқ ёмон.Кечилганга йўқ омон.Мехрига муштоқ хамон.Онангни соғиндингми?Устинг бутун,қорнинг тўқ.Тегранг узра учмас ўқ.Лек нечун ороминг йўқ.Онангни соғиндингми?Ўйнамайсан шод,жўша.Ўйингга дўстинг қўша.Гунохкор,айшхўр ўша.Онангни соғиндингми?Хар ишга хар хақ тўлар.Хар ғунча гуллар, сўлар.Бир кун сенга зор бўлар.Онангни соғиндингми?Хуш,ширин ўйлар суриб.Мох билан сухбат қуриб.Кимлигин билмай туриб.Онангни соғиндингми?Иякчангга қўл тираб.Кимдир йўқлар йўл сираб.Жим боқасан жовдираб.Онангни соғиндингми?Бошинг эгик,эгик қош.Сенда сабр,сенда дош.Сендан кечган бағритош.Онангни соғиндингми?Қўй йиғлама бўлди бас.Эр бўл эл қилсин хавас.Хар бонгингда,хар нафас.Онангни соғиндингми?Қўлчанг қўлчангни тутган.Кўзларинг интиқ, кутган.Сени тамом унутган.Онангни соғиндингми?Кўнглинг кемтик этса хам.Сендан кечиб кетса хам.Бунга ақлинг етса хам.Онангни соғиндингми?Шунча шўрми манглайинг.Она демас танглайинг.Дардингни айт англайин.Онангни соғиндингми?Етимликда тор олам.Ким тирноққа зор олам.Отанг бўлай кел болам.Онангни соғиндингми?Кўзингда ёш шош қатор.Шом ботар,тонглар отар.Айрилиқ зилдек ботар.Онангни соғиндингми?

Комментарии

Комментариев нет.