🍃🍃ОТА-ОНАНГИЗНИ ЗИЁРАТ ҚИЛИНГ🍃🍃

Сўзларимни қулоққа илинг,
Вақт ажратинг, ёнига келинг.
Гар йироқда бўлсангиз агар,
Отангизга қўнғироқ қилинг,
Онангизга қўнғироқ қилинг!
Умр ўтар, қайтмайди фурсат,
Топилгайдур ёр-у, дўст, улфат.
Бошларига тушмасдан кулфат,
Отангизни зиёрат қилинг,
Онангизни зиёрат қилинг!
Фарзанд дебон, сира тинмаган,
Тулпор берган ўзи минмаган.
Дуойингиз қилиб тинмаган,
Отангизни зиёрат қилинг,
Онангизни зиёрат қилинг!
Отангиз бор,- тоғсиз энг баланд,
Онангиз бор,- еганингиз қанд.
Ҳақ сийлайди агарки фарзанд,-
Отасини зиёрат қилса.
Онасини зиёрат қилса.
Сўнг ҳол сўраб бағрига босиб,
Пойин ўпиб дуосин олса...
Сизни тутар улар жонида,
Ғам куйламай афсус торида.
Шукур этиб имкон борида,
Отангизни зиёрат қилинг,
Онангизни зиёрат қилинг!
Жавоҳ сўзин қулоққа илинг,
Соғинтирмай ёнига келинг.
Йироқларда бўлсангиз агар,
Отангизга қўнғироқ қилинг,
Онангизга қўнғироқ қилинг,
Улар кетса қайтмайди билинг..!
👉 @OTAONATV

Комментарии

Комментариев нет.