Эрталаб чой ичибўтиргандим аёлим келиб ёнимгаўтирди. Пиёлага чой қуйиб узатаркан,аста гап бошлади: - Дадаси, бугун сизбошқа бир аёлни кечки овқатга таклифқилишингизни истайман....Чайнабтурган ноним тиқилиб қолди. -Тинчликми онаси, қанақа аёл биланкечки овқатга бораман, кўрганлар нимадейди, эсингни едингми?- дедимўзимни ўнглаб... - Ман сизни қаттиқсеваман, ҳаммадан қизғонаман, лекинаниқ биламанки у аёл сизни мандандаортиқ севади, ва сиз билан бир сониябўлсада бирга суҳбат қуриб,дийдорингизга тўйишни истайди, буинсон сизни онангиз,- дедиаёлим....Чуқур ўйга толиб қолдим....“мана 19 йилдирки онам дадамсиз,биргина укам билан қишлоқда яшайди.Учта бола ва аёлимни яхшикийинтириб яхши боқаман деб, бирормарта тузукроқ онамга эътиборбермабман...ўлеееее ўғил бўлмай, турўрнингдан”, дея ўзимни ўзим койибўрнимдан турдим. Телефонимни олибонамга қўнғироқ қилдим. Трубканикўтарибоқ, “тинчликми болам, нимабўлди, бунча барвақт телефонқилдинг”, деб қолдилар. - Онажон,хавотирланманг, нега фақат ёмон нарсабўлиши керакми саҳарлаб қўнғироққилишим учун, сизни соғиндим, -дедимнафасим қисилиб... Онам қулоқларигаишонмадилар шекилли, чунки бу гапнианча йиллардан бер биринчи мартаайтишим эди...- Болам гапларингёқмаябди, худди ўлимидан олдинвасият қиладиганларга ўхшаб гапирма,нима бўлди?-дея яна сўрадилар. -Ҳечнарсамас онажон, майлими бугун кечгасизни бирор ресторанга кечки овқатгатаклиф қилсам, иккаламиз шу оқшомнибирга ўтказсак?...Бир оз жимқолдиларда, “Жон жон дейман болам”-дедиларда, пиқиллаб йиғлабюбордилар. Кечга машинамни минибонамни уйи томон кетарканман, худдиузоқ кутган севгилиси билан учрашуволдидан ҳаяжонга тушиб қоладиганошиқдек, балки ундан ҳам бадтар холгатушиб юрагим тез ура бошлади...Етибкелиб тўхтаганимда, ҳаво совуқбўлишига қарамай, онам дарвозаолдида кутиб турардилар. - Онажон,нега чиқиб олдингиз, келиб ўзим олибчиқардим, совуқда музлабсизу...Онамкелиб пешонамдан ўпиб сўрашдиларда,“болам юрагим тоқат қилмай чиқиболдим”...Онам худди учрашувгачиққандек ясаниболганлар...Холатларини кўриб дамкулгим келарди, дам ўзимни ёмонкўрардим, “нега шу пайтгача онангнибир марта бўлсада шундай хурсандқилмадинг”, деб...Машинага ўтирарэканлар, “дугоналаримга бугун ўғлиммани ресторанга таклиф қилди десам,ҳаммаси манга ҳаваслари келди”, -дедилар...Шаҳар марказидагишинамгина ресторанга кирдик. Кирарэканмиз, онам қўлимдан ушлаб олиб,виқор билан, худди шаҳарни биринчирақамли хонимидек юрибборардилар...кўзларидаги қувончнияширишни имкони йўқ эди...Столгаўтирар эканмиз, менюни олиб ўқидим.Онам анча кўздан қолибдилар, фақаткатта ҳарфларни кўра олдилар холос...-Сен болалигингда ўқишни билмасдинг,менюни мен ўқирдим, сен эсаэркаланиб бирор нарса танлагунингчаанча вақт ўтарди, энди эса сенингнавбатинг келибди, дедилар онам узоқўтмишни эслаб...Узоқ ўтирдик суҳбатқуриб, вақт алламаҳал бўлганини ҳамсезмабмиз. Қалбимда қандайдирширин хотиралар, нотаниш илиқликжўш ура бошлади...Қанчалар ажойибкеча бўлди. “Шундай аёлни нега шупайтгача бир марта бўлсада ресторангатаклиф қилмабман, бу шунчаларажойиб эканку” дея ўзимни ўзим тергайбошладим. Онамни уйларигақўярканман, “Болам сен билан яна ўшаерга боришни истайман”,- дедилар. -Бажону дил онажон, бу ҳафта борамиз,-дедим. - Лекин бу сафар ман тўлайманресторанни пулини,- дедиларқайсарлик билан. - Майли онажон, сизнима десангиз шу, -дедим. Уйгақайтагнимда аёлимга раҳмат айтдим,ахир у ман учун ажойиб бир оқшомниўтказишимда катта ёрдамбердида...Орадан икки кун ўтмайсахарда укам телефон қилиб, “ака тезкелинг, онамни юраклари хуружқилди”, деб қолди. Онамни тириккўриш насиб қилмади. Боргунимчажонлари узилибди... Маъракаларданкейин укам бир конверт тутқазди, онамбериб қўйган эканлар. Очдим. У ердабир парча қоғозга хат қолдирибдилар:“Болам, ваъда қилганимдек, аввалданбориб ресторанга икки кишилик кечкиовқатни ҳисоблатиб пулини тўлабкелдим, квитанцияси ҳам шу ерда.Мумкин ўша кунгача ман етиббормайман, лекин сан албатта боргин,аёлингни олиб бориб, иккаламизўтирган жойда ўтирибовқатланинглар..Ман сани жонимданортиқ яхши кўраман болажоним....”Қанийди шу хатни ёзган аёл тирикбўлсалар, ҳар кун у аёлни бошимдакўтариб ресторанларга, паркларга, энгяхши жойларга олиб борсам,суҳбатларидан сармастбўлсам...қанийди яна бир бор шундайоқшом насиб этса....лекин энди онамйўқ эдилар....Оналаримизнитириклигида қадрларига етайликазизлар!
∙♥♥YURAGIMDASAN♥♥
Сеҳрли оқшом...
Эрталаб чой ичиб
ўтиргандим аёлим келиб ёнимга
ўтирди. Пиёлага чой қуйиб узатаркан,
аста гап бошлади: - Дадаси, бугун сиз
бошқа бир аёлни кечки овқатга таклиф
қилишингизни истайман....Чайнаб
турган ноним тиқилиб қолди. -
Тинчликми онаси, қанақа аёл билан
кечки овқатга бораман, кўрганлар нима
дейди, эсингни едингми?- дедим
ўзимни ўнглаб... - Ман сизни қаттиқ
севаман, ҳаммадан қизғонаман, лекин
аниқ биламанки у аёл сизни манданда
ортиқ севади, ва сиз билан бир сония
бўлсада бирга суҳбат қуриб,
дийдорингизга тўйишни истайди, бу
инсон сизни онангиз,- деди
аёлим....Чуқур ўйга толиб қолдим....
“мана 19 йилдирки онам дадамсиз,
биргина укам билан қишлоқда яшайди.
Учта бола ва аёлимни яхши
кийинтириб яхши боқаман деб, бирор
марта тузукроқ онамга эътибор
бермабман...ўлеееее ўғил бўлмай, тур
ўрнингдан”, дея ўзимни ўзим койиб
ўрнимдан турдим. Телефонимни олиб
онамга қўнғироқ қилдим. Трубкани
кўтарибоқ, “тинчликми болам, нима
бўлди, бунча барвақт телефон
қилдинг”, деб қолдилар. - Онажон,
хавотирланманг, нега фақат ёмон нарса
бўлиши керакми саҳарлаб қўнғироқ
қилишим учун, сизни соғиндим, -дедим
нафасим қисилиб... Онам қулоқларига
ишонмадилар шекилли, чунки бу гапни
анча йиллардан бер биринчи марта
айтишим эди...- Болам гапларинг
ёқмаябди, худди ўлимидан олдин
васият қиладиганларга ўхшаб гапирма,
нима бўлди?-дея яна сўрадилар. -Ҳеч
нарсамас онажон, майлими бугун кечга
сизни бирор ресторанга кечки овқатга
таклиф қилсам, иккаламиз шу оқшомни
бирга ўтказсак?...Бир оз жим
қолдиларда, “Жон жон дейман болам”-
дедиларда, пиқиллаб йиғлаб
юбордилар. Кечга машинамни миниб
онамни уйи томон кетарканман, худди
узоқ кутган севгилиси билан учрашув
олдидан ҳаяжонга тушиб қоладиган
ошиқдек, балки ундан ҳам бадтар холга
тушиб юрагим тез ура бошлади...Етиб
келиб тўхтаганимда, ҳаво совуқ
бўлишига қарамай, онам дарвоза
олдида кутиб турардилар. - Онажон,
нега чиқиб олдингиз, келиб ўзим олиб
чиқардим, совуқда музлабсизу...Онам
келиб пешонамдан ўпиб сўрашдиларда,
“болам юрагим тоқат қилмай чиқиб
олдим”...Онам худди учрашувга
чиққандек ясаниб
олганлар...Холатларини кўриб дам
кулгим келарди, дам ўзимни ёмон
кўрардим, “нега шу пайтгача онангни
бир марта бўлсада шундай хурсанд
қилмадинг”, деб...Машинага ўтирар
эканлар, “дугоналаримга бугун ўғлим
мани ресторанга таклиф қилди десам,
ҳаммаси манга ҳаваслари келди”, -
дедилар...Шаҳар марказидаги
шинамгина ресторанга кирдик. Кирар
эканмиз, онам қўлимдан ушлаб олиб,
виқор билан, худди шаҳарни биринчи
рақамли хонимидек юриб
борардилар...кўзларидаги қувончни
яширишни имкони йўқ эди...Столга
ўтирар эканмиз, менюни олиб ўқидим.
Онам анча кўздан қолибдилар, фақат
катта ҳарфларни кўра олдилар холос...-
Сен болалигингда ўқишни билмасдинг,
менюни мен ўқирдим, сен эса
эркаланиб бирор нарса танлагунингча
анча вақт ўтарди, энди эса сенинг
навбатинг келибди, дедилар онам узоқ
ўтмишни эслаб...Узоқ ўтирдик суҳбат
қуриб, вақт алламаҳал бўлганини ҳам
сезмабмиз. Қалбимда қандайдир
ширин хотиралар, нотаниш илиқлик
жўш ура бошлади...Қанчалар ажойиб
кеча бўлди. “Шундай аёлни нега шу
пайтгача бир марта бўлсада ресторанга
таклиф қилмабман, бу шунчалар
ажойиб эканку” дея ўзимни ўзим тергай
бошладим. Онамни уйларига
қўярканман, “Болам сен билан яна ўша
ерга боришни истайман”,- дедилар. -
Бажону дил онажон, бу ҳафта борамиз,-
дедим. - Лекин бу сафар ман тўлайман
ресторанни пулини,- дедилар
қайсарлик билан. - Майли онажон, сиз
нима десангиз шу, -дедим. Уйга
қайтагнимда аёлимга раҳмат айтдим,
ахир у ман учун ажойиб бир оқшомни
ўтказишимда катта ёрдам
бердида...Орадан икки кун ўтмай
сахарда укам телефон қилиб, “ака тез
келинг, онамни юраклари хуруж
қилди”, деб қолди. Онамни тирик
кўриш насиб қилмади. Боргунимча
жонлари узилибди... Маъракалардан
кейин укам бир конверт тутқазди, онам
бериб қўйган эканлар. Очдим. У ерда
бир парча қоғозга хат қолдирибдилар:
“Болам, ваъда қилганимдек, аввалдан
бориб ресторанга икки кишилик кечки
овқатни ҳисоблатиб пулини тўлаб
келдим, квитанцияси ҳам шу ерда.
Мумкин ўша кунгача ман етиб
бормайман, лекин сан албатта боргин,
аёлингни олиб бориб, иккаламиз
ўтирган жойда ўтириб
овқатланинглар..Ман сани жонимдан
ортиқ яхши кўраман болажоним....”
Қанийди шу хатни ёзган аёл тирик
бўлсалар, ҳар кун у аёлни бошимда
кўтариб ресторанларга, паркларга, энг
яхши жойларга олиб борсам,
суҳбатларидан сармаст
бўлсам...қанийди яна бир бор шундай
оқшом насиб этса....лекин энди онам
йўқ эдилар....Оналаримизни
тириклигида қадрларига етайлик
азизлар!