Кўпинча ишдан ярим кечада, ҳамма ширин уйқуга кетганда келаман уйга.

Шу сабабли эрталаб ҳаммадан кейин уйғонаман ва ҳаммадан кейин нонушта қиламан. Уйқудан туриб кўчага чиқсам синглим ҳовлидаги супада мани уйғонишимни кутиб ўтирган бўлади. Мани кўриши билан ўрнидан туриб ошхона тарафга кетади. Ювиниб дастурхон қаршисига келгунимча нонуштам тайёр туради ҳар сафар. Ёлғиз овқатланишимни ҳоҳламасдан нонушта қилиб бўлгунимча ҳеч нарса емаса ҳам ман билан бирга ўтиради. Меҳрим жўшиб кетади ҳар сафар. Овқатланиб бўлишим билан дастурхонни йиғиштиришга тушади. -Ўзим йиғиштирволаман,- дейишимга қарамай бир зумда супадаги стол усти саранжомланади. -Мусичага ўхшайсан-а...?- дея ўйлайман ҳаёлан. Ишга кетаётиб эса “Пул керакми, Гавхар?” деб сўрасам: -Йўқ, берган пуллариз йиғилиб ётибди, пулим бор. -Ёқтирган нарсаларинга ишлат дедимку, ишлатавермайсанми? -Сиз ярим кечагача қийналиб топган пулизни бир неча минутда ишлатиб юборишга кўзим қиймайди, -деб жавоб беради. -Ҳа майли, ман кетдим. -Яхши бориб келинг... Ҳар куни шу сўзлар билан ишга кузатиб қўяди мани... Беш ўғил ичида ягона қиз бўлгани учун дадамлар Гавҳарой деб исм қўйганлар. Кўчага чиқарканман беихтиёр ҳаёлим бир йил аввалги хотиралар сари кетади... *** -Ойи, нимагадир шу кунларда бошим қаттиқ оғрияпти,- деди синглим бир куни кечки овқатдан кейин. -Нимага оғрийди, қуёшда кўп юрмадингми? -Йўқ, чиқмаяпман офтобга. -Ҳа майли, эртага докторга бориб келамиз... Эртасига ишдан келсам онамлар ухламай ўтирган эканлар. -Ассаломалейкум, нега ухламай ўтирибсиз? -Ваалейкум ассалом... Уйқим келмади. Тушкун ҳолатда эдилар. -Нима бўлди, докторга бордингизми? -Ҳа, бордик... -Хўш, нима дейишди? -Жиддийроқ қаратинглар деб шаҳар поликлиникасига қогоз ёзиб беришди. Эртага ўша ёққа борамиз, шунга юрагим ғаш бўлиб ўтирибман. Кириб ухлай қол, чарчагансан... Юрагимга қўркув ўрмалади. Анча вақтгача ухлолмай ётдим. Эртасига онам барвақт уйғотдилар: -Турақол, бугун ҳамма қатори овқатлан, Гавҳар билан шифохонага кетаяпмиз... Ўша куни ишхонада қўлим ишга бормади. Кун бўйи "Ишқилиб яхши хабар билан келишсинда..." деб юрдим. Кечқурун ҳар доимгидек алламаҳалда уйга келсам, ҳамма уйғоқ! Бувимлар хам келган. "Эй, Худо!" дея кўришдим ҳамма билан. -Тинчликми, доктор нима деди? -биринчи берган саволим шу булди. Эътибор берсам онамнинг кўзлари ёшланган. Йўк! Ҳаммани кўзида ёш кўринди. Қўрқиб кетдим: -Нима бўлди ойи?! Ойим тутила-тутила: -Синглингни бошида ўсимта бор экан...-дедилар. Синглимни хонаси томон шайландим. -Кирма! Ухлаяпти. Хали ўзига билдирмадим, - деб тўхтатдилар. Кўзимдан ёш қуйилиб келарди... -Ўзингни бос болам, ҳаммаси яхши бўлади, ҳаммаси қодир Аллоҳдан, -дея қалтироқ товушда юпанч бердилар бувижоним. Тилим сўзга келмасди. Оёқларим кўчага бошлади. Ҳоли жойга бориб алам билан йиғладим: -Қайси гуноҳлари учун??? Ёлгиз синглимни қайси гуноҳлари учун бу дардни бердинг, эй Худо??? Қанча синовинг бўлса мани синамайсанми. . . . . . .davomi pasdagi guruhda http://m.odnoklassniki.ru/dk?st.cmd=altGroupJoin&st.groupId=53190656786547&_prevCmd=altGroupRestricted&tkn=8439

Комментарии

Комментариев нет.