Ўша Озода қайтмоқда...

Сиримни билгану, сотган
ўшалар,
Қўйнимда илондек ётган
ўшалар.
Мухтож бўлганимда
қочган ўшалар,
Дўст ёрлар бергани
кечикдинг дунё...
Озоданинг янги "Эътироф эт"
альбомидан "Кечикдинг дунё"
қўшиғидан мисралар бу...
Ёзувни ўзи қалбини бир тилиб
ўтса, қўшиғи Озоданинг ноласи
билан тинглаганингизда
ичингизни ағдар-тўнтар қилиб,
беихтиёр кўзингизга ёш
қалқитади.
Шоира Рислиғой Хотамова
билан биргаликдаги ижодий
хамкорликда Озода озмунча
қалбларга кириб бормадими?
Озмунча давлатларда "Ёр-ёр"
қўшиғи хит бўлмадими дейсиз?
Боринг-ки, Ўрта Осиёнинг асл
ижод шинавандаларию ,
санъатни "жиннисиман" деган
машхурларини бу қўшиқ ўзига
ром қилмадими?
Унинг "сўнгги қўшиқларидан
бири бўлган "Холос" қўшиғини
хали хануз Озодадек куйлай
олишмади. Қайта куйлаб
кўраман деганлар эса халиям
етарли. Даврлар ўтар ва мана
шу қўшиғини бемалол
мукаммал санъат асари
сифатида мусиқий ўқув
даргохларида хали ўрганишади
деб бемалол айта оламан.
Янги "Эътироф эт" альбомидан
"Кечикдинг дунё", "Бир
қарадим" ва "Қоши қаро
пайваста" қўшиқларини
тингларканман, ўша Озодани
сездим. Ўша бир вақтлар "Ёр-
ёри"ю, "Асрасин" ва "Кўнгил"
қўшиқлари билан қалбларни
титратган Озодани қайтганини
сездим.
Дардли нолалар қироличаси
Озода Нурсаидовани
соғинганлар камми?
Узоқ куттирган нолалар...
Бироз бошқачароқ ва Саидзода
бўлиб қайтаётган Озода аслида
бу вақт мобайнида жим
турмади. Ох, бу жим
турмасликларни қай бирига
хозир тўхталай десам а?))
Келинг асосий, мухими ва
аслида керагида қола қолай:
Ижод!
"Эътироф эт" альбомини 1-
қисми сотувда ва ўзга
давлатлардаги
Ватандошларимиз учун Ozoda.com сайтида мунтазир.
Хозирда 2-қисмдаги альбомда
мутлақо янги қўшиқлар
тайёрланмоқда ва улардан
хозирча 4-таси тайёрлигидан
хабардормиз.
Сахна кўнгил ва юрак билан
сўзлашадиганларни соғинган.
Озода хаққоний кураш
майдонига қайтаётгани билан
табриклаймиз! Юқорида
айтганимдек, бошқа
майдонлардаги кураши ўзига
хам бошқаларга хам керакмас.
Жахл ва ғазаб
инсониятни хамиша ўзини
ичидан емирадиган душмани
бўлган. Ижодкорга сехрли бир
таёқча сифатида истеъдод
берилган экан, шуниси билан
курашишдаги натижаларни
самаралари хам улуғ ва
керакли!
Озоданинг дардли нолалари
керак, қалблар билан
сўзлашадиган "тили" бўлган
иқтидори керак!
Ишқилиб ўзида ижодий куч
топган Озодани хозир
эътиборини ижоддан бошқа
нарса тортмасин-
да! Провокаторларга эса
отпуск!
Ижодий чанқоқлик бошқа
хечқачон тарк этмасин
Саидзода!

Комментарии

Комментариев нет.