Бугун биз эътиборингизга ҳавола этмоқчи бўлган гўзаллик рецептлари ҳар бир хонадонда топиладиган оддий маҳсулотлардан тайёрланади.
Энг қизиғи, бу рецептлар бизнинг момоларимиз томонидан синалган. Демак, улардан ҳеч иккиланмай фойдаланишимиз мумкин.
Сули ёрмасидан ниқоб
Мақсад: терининг чуқур тозаланишига ёрдам беради.
Жараён: бир ош қошиқ сули ёрмасини бироз иссиқ сув (агар юз терингиз ёғли ёки аралаш бўлса) ёки сут (қуруқ ва нормал тери учун) билан аралаштириб, идиш устини 7-10 дақиқага қўйинг. Ҳосил бўлган бўтқа совишини кутиб, сўнгра 15-20 дақиқага юзингизга суртиб қўйинг.
Унутманг: юқоридаги ниқобни тайёрлашда сув ёки сутни кўп солманг, ниқоб қуюқ бўтқага ўхшаши лозим. Акс ҳолда уни юзга суртиш ноқулай бўлади.
Сочлар учун ханталли (горчица) ниқоби
Мақсад: сочларни мустаҳкамлаб ўсиш жараёнини жадаллаштиради ва тўкилишига йўл қўймайди.
Жараён: 2 ош қошиқ хантал кукунини 2 чой қошиқ шакар, битта тухум сариғи ва 2 чой қошиқ ўсимлик ёки зайтун мойи ва 2 ош қошиқ илиқ сув билан аралаштиринг. Ҳосил бўлган массани соч илдизига суртиб, бошингизни ярим соатга полиэтилен халтача билан ўраб қўйинг.
Унутманг: ҳиссиётларингизга яхшилаб қулоқ тутинг, агар бошингиз бироз қичиса бу табиий ҳол, мабодо бошингизда «олов» пайдо бўлаётганини сезсангиз, унда тезкорлик билан бошни ювинг.
Бодрингли ниқоб
Мақсад: терини намлантириб, ҳуснбузарлар пайдо бўлишининг олдини олади ва улардан самарали халос этади.
Жараён: бодрингни қирғичнинг майда тишидан ўтказиб, битта тухумнинг кўпиртирилган оқи билан аралаштиринг. Тайёр ниқобни 15-20 дақиқага юзингизга суртиб қўйиб, кейин совуқ сув билан ювиб ташланг.
Унутманг: ушбу ниқобни тайёрлашда фақат янги узилган ва сўлмаган бодринглардан фойдаланиш тавсия этилади. Акс ҳолда кутилган натижага эришиш қийинлашади.
Тухумли ниқоб
Мақсад: бош тери ҳолатини нормаллаштиради, қазғоқ тушишининг олдини олиб, сочларни мустаҳкамлайди.
Жараён: тухум сариғи, асал, коньяк ва алоэ сувини бир хил миқдорда олиб аралаштиринг. Аралашмани бошга суртиб, 1-2 соат кутинг, кейин шампунь ёрдамида яхшилаб ювиб ташланг.
Унутманг: бундай ниқобни асло илиқ ёки бундан ҳам ёмони, иссиқ сув билан ювиб ташламанг.
Қатиқли ниқоб
Мақсад: сочларни аминокислоталар билан тўйинтиради ва соч гуллашининг олдини олади.
Қандай: қатиқни сув ҳаммомида бироз иситиб бошингизга суртиб, полиэтилен халтача ҳамда сочиқ билан ўраб қўйинг. Бир ярим соатдан сўнг бошингизни илиқ сув билан ювиб ташланг.
Унутманг: ниқобни ювгандан кейин, ачқимтир қатиқ ҳиди келмаслиги учун қатиқ ичига бир неча томчи эфир ёғи томизиш тавсия этилади.
Лимонли ниқоб
Мақсад: терини оқартириб, пигментли доғлардан қутулишга ёрдам беради.
Жараён: бир чой қошиқ лимон сувига, 50 г асал, бир ош қошиқ қаймоқ (агар юз терингиз ёғли бўлса қаймоқ қўшиш шарт эмас) ва озгина ун қўшиб бўтқасимон масса ҳосил қилинг. Ниқобни юзингизга суртиб, устини дока ёки енгил табиий мато билан ёпинг. 15-20 дақиқадан кейин ниқобни ювиб ташланг.
Унутманг: оқартирувчи ниқобларни эрталаб ёки кундузи эмас, аксинча кечки пайт суртиш тавсия этилади. Шунда исталган натижага тезроқ эришасиз.
Зайтунли ниқоб
Мақсад: сочларни юмшатиб, уларга соғлом кўриниш бахш этади ва жилоланишини яхшилайди.
Жараён: зайтун мойини бироз иситиб, бош илдизи ва сочларга яхшилаб суртиб чиқинг. Кейин полиэтилен халтача билан бошни ўраб, камида бир соат ушланг. Белгиланган вақт ўтганидан кейин шампунь ёрдамида ювиб ташланг.
Унутманг: бошингизни ювишдан аввал шампунь суртиб, яхшилаб уқаланг. Ундан кейин ювиб ташланг. Шунда сочларни ювиш жараёни осонлашади.
Agar siz ham qiziqarli, ham ma'roqli, shu bilan birga yaxshigina foyda olish mumkin bo'lgan ish qidirayotgan bo'lsangiz, bu ish aynan siz uchun.
Hamisha yosh va go'zal ko'rinishni, va o'zgalarga ham bu ishda ko'mak berishni istovchilarni "La'core cosmetics" koreys kosmetikasi kompaniyasiga ishga taklif qilamiz.
O'z karyerangizni yaratish imkoniyatini qo'ldan boy bermang!