топтаманг,Кулгу бўлган қайғуларимтоптаманг,Изн йўқдир сизга изн сўрашга,Жондан азиз туйғуларимтоптаманг!Ундаманг сиз виждонимнихорларга,Фахшиётнинг гирдобигачорларга!Иймонимни алишмасманзарларга,Жондан азиз туйғуларимтоптаманг!Гулсанамлар гул айласинхонамни,Алишмасман уларга бирдонамни -Ҳаммасидан устун қўйгумонамни...Жондан азиз туйғуларимтоптаманг!Енгил нафас олгум адир,қиримда,Бул босафо ҳаво бордиртеримда!Ўз тилимда сўйланг манимеримдаЖондан азиз туйғуларимтоптаманг!Кўзларимдан дув оқизибжоламниТун қўйнида дуо қилсамболамни,Тупроқларга уриб қалбийноламни,Жондан азиз туйғуларимтоптаманг!Оғир дамда шилинган бирпўстимни,Соғинганман мендан олисдўстимни,Ёмонламанг шу бир холисдўстимни!Жондан азиз туйғуларимтоптаманг!Ман ўзимга берилган бу ҳаётниЎзим яшай! Ҳеч сўрамангсаботни!Сиздан асло тиламагумнажотниЖондан азиз туйғуларимтоптаманг!Хорламасман барибириймонимни,Топтамасман барибирвиждонимниТортиб олинг майли сўнггинонимни...Жондан азиз туйғуларимтоптаманг!
Яраланган куш хамон учмокда!
:Zuxriddin Azizov
Дарддан устун кулгуларим
топтаманг,
Кулгу бўлган қайғуларим
топтаманг,
Изн йўқдир сизга изн сўрашга,
Жондан азиз туйғуларим
топтаманг!
Ундаманг сиз виждонимни
хорларга,
Фахшиётнинг гирдобига
чорларга!
Иймонимни алишмасман
зарларга,
Жондан азиз туйғуларим
топтаманг!
Гулсанамлар гул айласин
хонамни,
Алишмасман уларга бир
донамни -
Ҳаммасидан устун қўйгум
онамни...
Жондан азиз туйғуларим
топтаманг!
Енгил нафас олгум адир,
қиримда,
Бул босафо ҳаво бордир
теримда!
Ўз тилимда сўйланг маним
еримда
Жондан азиз туйғуларим
топтаманг!
Кўзларимдан дув оқизиб
жоламни
Тун қўйнида дуо қилсам
боламни,
Тупроқларга уриб қалбий
ноламни,
Жондан азиз туйғуларим
топтаманг!
Оғир дамда шилинган бир
пўстимни,
Соғинганман мендан олис
дўстимни,
Ёмонламанг шу бир холис
дўстимни!
Жондан азиз туйғуларим
топтаманг!
Ман ўзимга берилган бу ҳаётни
Ўзим яшай! Ҳеч сўраманг
саботни!
Сиздан асло тиламагум
нажотни
Жондан азиз туйғуларим
топтаманг!
Хорламасман барибир
иймонимни,
Топтамасман барибир
виждонимни
Тортиб олинг майли сўнгги
нонимни...
Жондан азиз туйғуларим
топтаманг!