Ажабки сўзимга кимдир кулади, Тингланг бир ажойиб мавзу бўлади.

Виждонли хар инсон ўйга толади, Нечун қиз юраги мағрур бўлади. Хар дардин айтмайди ота уйида, Жилмайиб жим турар дарднинг қўйнида. Ожизлик хуржуни доим бўйнида, Нечун қиз юраги мағрур бўлади? Сўз демай кетмоқда ёт остонага, Ота уй бегона, ётдай онага. Ох тортмас тўлса хам ғурбатхонага, Нечун қиз юраги мағрур бўлади?

Комментарии

Комментариев нет.