СЕН БАХТЛИ БЎЛ ФАҚАТ!

Мен сени топгандим, сени
йўқотдим,
Наҳот ёзмоқдаман энг охирги
хат!
Қарагин сенсиз ҳам яна тонг
отдим,
Сен...
Бахтли бўл фақат!
Мен сенга сўнгги бор сўрайман
сабр,
Худодан тилайман сен учун
тоқат!
Дунёга мен учун келгандинг
ахир,
Сен...
Бахтли бўл фақат!
Наҳотки рост бўлса шу айтар
сўзим,
Дунёда сен учун мен борман
фақат!
Мен сенсиз дунёда қолдим бир
ўзим,
Сен...
Бахтли бўл фақат!
Мен дунё устидан қаҳ-қаҳ
куларман,
Гарчанд юрагимда аламлар
қат-қат!
Наҳотки мен сенга бахтлар
тиларман,
Сен...
Бахтли бўл фақат!
СЕН БАХТЛИ БЎЛ ФАҚАТ!

Комментарии

Комментариев нет.