💫Нажотнур 💫✨✨✨:

⭐️:
Бир Ҳинду қабиласи бор экан. Улар тинч-тотув ва аҳил ҳаёт кечирар эканлар. Қабиланинг бошлиғи донишманд ва тадбирли инсон бўлиб, у ўз вақтида қабиланинг ичидан чиққан душманларни шоқолларни ҳайдагандай қилиб қабиладан ҳайдаб юборган экан. Қабиладан ҳайдалган нонкўр ва ичи қора шоқолсифатлар ташқаридан туриб ҳам ўзларининг ғаламисликларини қўймабдилар. Улар қабилага душманлик қилмокчи бўлган бегона қабилаларнинг малайларига айланибдилар ва қабилага ёмонлик қилиш учун пайт пойлай бошлабдилар. Лекин донишманд бошлиқ уларга шум ниятларини амалга оширишга ҳеч имкон бермабди. Шундан сунг, шоқолсифатлар "кабиланинг донишманд бошлиғи оламдан ўтса халк ҳимоясиз қолади ва биз қабила ичидаги тарафдорларимиз ва ташқаридаги Оғаларимиз ёрдамида қайтадан қабилага кириб борамиз" деб умид қила бошлабдилар. Шу зайлда узоқ йиллар ўтиб кетибди...
@vaqtqadri
Бир куни қабиладан "Донишманд бошлиқнинг тоби қочди" деган шумхабар келибди. Бундан қабиланинг аҳолиси хавотирга тушибди ва дарров қабила бошлиғининг чодири олдига тўпланиб, худодан унинг соғайиб кетишини тилаб, дуолар қила бошлабди.
Бу шумхабардан шоқолсифатларнинг юзлари ёришиб кетибди. "Бизнинг давримиз келди" деб ўйлаб, умидлар қила бошлабдилар. Улар қайғудаги халқ орасига ўз жосусларини юбориб, "Донишманд бошлиқнинг аҳволи оғир эмиш", "Донишманд бошлиқ ўлибди" деган иғволарни тарқатиш билан шуғуллана бошлабдилар. Аҳолининг орасидаги кўнгли бўш инсонлар бу хабарга ишониб, "дод-вой" солиб, йиғлашга туша бошлашлаганларида қабиланинг оқил ва доно инсонлари ўртага чиқиб, халқни тинчлантириб, уларни босиқликка чақирибдилар. Бундан шоқолсифатларнинг хуноблари янада ортибди, лекин қўлларидан ҳеч нарса келмагач, улар донишманд бошлиққа ўлим тилашда давом этибдилар.
@vaqtqadri
Ниҳоят, душманлар кутган ва халқ қурққан шумхабар етиб келибди. "Донишманд бошлиқ оламдан ўтди !" Бундан қабиладагиларнинг диллари хун бўлибди, лекин улар душманлар кутганидай эс-ҳушларини йўкотмабдилар. Улар йиғлабдилар, сиқтабдилар, лекин оқил ва донишларнинг насиҳатларига қулоқ тутиб, ўз ҳушёрликларини йўқотмабдилар. Донишманд бошлиқнинг ёнидаги инсонлар эса ўзаро бир ёқадан бош чиқариб, ташқи душманларнинг ўз қабилаларига кириб келишларининг олдини олибдилар. Шу тариқа, қабиланинг бошига тушган синовлар яхшилик билан тугабди. Қабиланинг аҳолиси донишманд бошлиқни сўнгги йўлга кузатиб қўйибди ва худодан унинг учун жаннатдан жой қилишини сўраб дуолар қилибди...
@vaqtqadri
... Бу воқеани ўзим тўқиганлигимни ва унинг Ҳинду қабилаларига ҳеч қандай алоқаси йўқ эканлигини аллақачон тушиниб бўлдингиз деб ўйлайман. Мен фақат сўнгги кунларда юз бераётган воқеаларни соддалаштириб, ҳикояга айлантирдим холос. Унда душманларнинг шум ниятларини тасвирлаш билан бирга доно ўзбек халқининг вакиллари сифатида биз ўзимизни қандай тутишимиз лозимлигига урғу беришга ҳаракат қилдим. Албатта бир яқин инсонини йўқотиш ҳар биримиз учун жуда оғир. Агар бой берилган инсон 30 миллиондан ортиқ аҳолининг яқин инсони бўлса, бунинг оғриғининг қанчалар кучли эканлигини мен ҳам барча ватандошларимиз қатори ҳис қилиб турибман. Лекин биз тутган азадан фойдаланиб бошимизга қора кунларни солишнинг пайида турган инсонлар борлигини унутмаслигимиз керак. Уларга ўзларининг шум режаларини амалга оширишларига имкон бермайлик !
@vaqtqadri
💎 Эй халқим ! Бандалик экан, Донишмандимиздан айрилиб қолдик ! Президентимизнинг жойлари жаннатда бўлсин ! Мен Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг оила аъзоларига ва барча ватандошларимизга ўзимнинг ҳамдардлик таъзиямни изҳор этаман ! Энди бу мусибатни ҳушёрликни йўқотмаган ҳолда, парокандаликни келтириб чиқармаган ҳолда муносиб ўтказиб олайлик. Президентимиз 25 йил давомида сақлаб келган тинчлигимизга душманлар раҳна солмасинлар ! Барча илм аҳлидан, зиёли инсонларимиздан, диний уламоларимиздан, ёзувчи, шоир ва санъаткорларимиздан, оммавий ахборот воситалари ва сайтлардан халқимизни босиқликка чақиришларини сўраб қоламан. Барчага ушбу оғир кунларда сабр тилайман !
Даниер Рузметов
@vaqtqadri

Комментарии

Комментариев нет.