9 мар 2013

Дуонинг қабул бўлиши учун.

Комментарии

  • 9 мар 2013 08:34
    Савол: Қуръони каримда "Дуо этинг, дуонгизни
    қабул этаман”, ҳадиси шарифда "Рабингиз
    каримдир, ўзига узатилган қўлни бўш қайтаришдан
    ҳаё этади” деб айтилгани ҳолда баъзи дуолар
    нимага қабул бўлмайди?
  • 9 мар 2013 08:36
    Жавоб: Дуоларнинг қабул бўлиши учун баъзи
    шартлар бор. Дуонинг қабул этилишига шубҳа
    қилмаслик, шартларига риоя этилган-
    этилмаганлигига шубҳа қилиш керак. Керакли
    шартларига риоя этмасдан дуонинг қабул
    бўлишини кутиш тўғри эмас.
    Дуонинг қабул бўлиши учун керакли шартлардан
    бир қисми қуйида келтирилган:
    1. Ҳаром луқмадан сақланиш керак. Ҳадиси
    шарифларда марҳамат қилиндики:
    "Ҳаромдан сақланинг. Ошқозонига ҳаром луқма
    кирган кимсанинг қирқ кун дуоси қабул
    бўлмайди.” (Табароний)
    Саъд бин Абу Ваққос ҳазратлари айтдики: Ё
    Расулуллоҳ, мени дуо қилингки, менинг ҳар бир
    дуом қабул бўлсин! Расулуллоҳ "Дуоларингиз
    қабул бўлиши учун ҳалол луқма енглар. Кўплаган
    кимсаларнинг еганлари ва кийганлари ҳаромдир.
    Сўнгра қўлларини кўтариб дуо қилади. Бу дуолар
    қанақасига қабул бўлсин?” деб жавоб бердилар.
    (Ширъа)
    Янамарҳамат қилдиларки: "Дуонинг қабул бўлиши
    учун икки нарса керак. дуони ихлос билан қилиш
    лозим. Егани ва кийгани ҳалолдан бўлиши керак.
    Мўминнинг хонасида ҳаромдан бир тола бўлса ҳам,
    бу хонада қилинган дуо қабул
    бўлмайди.” (Тарғибус-салот)
    2. Эътиқоди тўғри бўлиши керак.
    Бидъат аҳлининг дуолари қабул бўлмайди. Ҳадиси
    шарифда "Бидъат аҳлининг дуолар ва ибодатлари
    қабул бўлмайди” деб марҳамат қилинди. (Ибн
    Можа)
    Ояти кариманинг, дуонинг таъсир этиши учун
    ўқиган кимсанинг бунга ишониши ва эътиқоди
    тўғри бўлиши, Аллоҳ розилиги учун ўқиши, қул
    ҳақида сақланиши, ҳаром емаслиги ва ўқигани
    учун ҳақ истамаслиги керак.
    3. Уйғоқ қалб ва қабул этилишига ишонган ҳолда
    дуо этиш лозим.
    Ҳадиси шарифда "Аллоҳу таолога қабул этишига
    тўла ишонган ҳолда дуо этингиз. Билингки, Аллоҳу
    таоло ғофил қалб билан қилинган дуони қабул
    этмайди” деб марҳамат қилинди. (Ширъа)
  • 9 мар 2013 08:36
    4. Дуоларим нимага қабул бўлмайди демаслик
    керак.
    Ҳадиси шарифда "Аллоҳу таоло дуонгизни қабул
    этади. Дуо этдим, дуом ҳалиям қабул бўлмади деб
    шошилманглар. Аллоҳдан кўп сўранг. Чунки карам
    соҳибидан истамоқдасиз” деб марҳамат қилинди.
    (Бухорий)
    Истаган нарсасининг бўлмаслиги дуонинг қабул
    бўлмаганлигини кўрсатмайди. Шунинг учун дуода
    давом этиш керак. Дуо қабул бўлишининг
    кечикишига бошқа сабаблар ҳам бор. Ҳадиси
    шарифда "Мўмин кимса дуо этганда Аллоҳу таоло
    Жаброилга "Мен уни севаман, истаганини дарров
    бажарма!” фосиқ дуо этганда эса "Мен унинг
    овозини ёқтирмайман. Истаганини дарров бажар”
    деб буюради” деб марҳамат қилинди. (Ибн
    Нажжор)
    Шу ҳолда дуо қабул бўлишининг кечикиши зарарли
    эмас.
    5. Бало келишидан аввал кўп дуо қилиш керак.
    Ҳадиси шарифда "Ташвишли бўлганида дуосининг
    қабул бўлишини истаган беташвиш вақтида кўп дуо
    этсин” деб марҳамат қилинди. (Термизий)
    Абу Исҳоқ ҳазратларидан дуо истадилар. Дуо этди.
    Дуосининг қабул бўлганини кўрган бир талабаси
    "Устоз, бу дуони менга ҳам ўргатинг, эҳтиёж
    туғилганда мен дуо қилай” деди. Абу Исҳоқ
    "Дуомнинг қабул бўлиш сабаби ўттиз йил ўқиган
    намозим, қилган дуоларим ва ҳаромлардан
    сақланганимдир” деб жавоб берди.
    6. Дуони хамд ва саловот билан бошлаш керак.
    Ҳадиси шарифда марҳамат қилиндики:
    "Эй намоз ўқиган кимса, бироз шошилдинг. Намоз
    ўқигандан кейин дуо қилишдан аввал Аллоҳу
    таолога лойиқ бўлган ҳолда хамд эт, сўнгра менга
    саловот айт, сўнгра дуо қил!” (Термизий)
    7. Ёлвориб дуо қилиш керак.
    Ҳадиси шарифда "Ғофил бўлган қалб билан
    қилинган дуо қабул бўлмайди” деб марҳамат
    қилинди. (Термизий)
    Ҳазрати Довуд замонида қурғоқчилик бўлди. Халқ
    дуо этиш учун ораларидан уч олимни сайладилар.
    Олимлардан бири шундай дуо қилди: "Ё Рабби,
    китобингда бизга зулм этганларни авф этишимизни
    буюрдинг. Биз нафсларимизга зулм этдик, Сендан
    авф тилаймиз. Бизни авф эт!”
    Иккинчи олимнинг дуоси: "Ё Рабби, китобингда
    қулларни озод этишимизни буюрдинг. Мана биз
    қул бўлиб, ҳузурингдамиз. Бизларни озод эт!”
    Учинчи олим шундай дуо қилди: "Ё Рабби,
    китобингда эшигимизга келган тиламчини
    қувмаслигимизни, юз ўгирмаслигимизни
    билдирдинг. Мана биз ҳам тиламчи каби
    ҳузурингдамиз. Сендан раҳмат истаймиз. Бизни
    бўш қайтарма.”
    Дуолари қабул бўлиб, раҳмат ёғди.
  • 9 мар 2013 08:40
    8. Сабабларга ёпишмасдан исташ қуруқ
    тиланишдир.
    Ҳадиси шарифда "Ўзи ҳаракат қилмасдан дуо этган,
    қуролсиз жангга кирган кабидир” деб марҳамат
    қилинди. (Дайламий)
    9. Гуноҳ ишламаган тил билан дуо қилиш керак.
    Пайғамбар жанобимиз "Аллоҳу таолога гуноҳ
    ишламаган тил билан дуо этинг” деб марҳамат
    қилдилар. Бу қандай тил эканлиги сўралганида
    "Бир-бирингизга дуо қилинг. Чунки на сен унинг, на
    у сенинг тилинг билан гуноҳ ишлаган” деб жавоб
    бердилар. (Тарғибус-салот)
    10. Исми аъзам ва асмои ҳусна билан дуо қилиш
    керак.
  • 26 июн 2013 12:28
    Bir singlimizzi iltimosiga
    binoan
    bu yerga yozvomman Aziz
    grupadoshlar. Silardan bir
    iltimosim bor edi, menga
    beminnat bir yordam berilar
    iltimos. Meni volidam onajonim
    bugun HINDISTON SHAHRIGA
    UCHUB KETADILAR ULANI
    YUREYLARI OG'IR KASALLAR
    SHUNGA APIRATSAGA
    KETYAPTILAR ULARGA DUO
    QILYAPMAN QOLIMDAN
    SHUNDAN BOSHQA ISH
    KELMAYAPTI... KÖPCHILIKNI
    DUOSI KUCHLIROQ TEZROQ
    ALLOHGA YETIB BORADI
    DIYILADI SHUNGA KIMKI SHU
    GAPLARIMI O'QISA ILTIMOS
    DUOGA QO'L OCHILAR YOKI
    QALBILADA BO'LSA HAM,
    ONAM
    HAQQILARIGA SHIFO
    SO'RELAR... YORDAM BERILAR
    ONAM
    BIZGA
    HAM OTA, HAM ONA
    BO'LADILAR. SILARDAN
    MINADDORMAN QO'LIM
    KO'KSIMDA TAZIM QILAY.
    MENDAN QAYTMASA,
    ALLOHDAN QAYTSIN...
    SIZLARGA
    VA O'ZILA
    HECH QACHON, MENI
    HOLATIMGA, YAQINLARINGIZNI,
    ONALARILARNI ONAIZORIMI
    HOLATIGA TUSHMASIN
    ILOHIM.
    Аgar kimda kim kapiravat
    qilishni bilsa shu sözlarimni
    tarqatib berilar deydi singlimiz
    "Umidvor ojiza Nodira"
  • 13 ноя 2013 14:09
    оллох барча беморларга,хусусан онангизни дардига шифо берсин.ОМИН!
  • Комментарий удалён.