Shevrolet Malibu haqida to'liq

ma'lumot
1024×683, 99 Kб
“GM UZBEKISTAN” қўшма
корхонасида ишлаб чиқарилган
“Chevrolet Malibu”
автомобилининг тақдимоти
бўлиб ўтди. Қуйида ушбу янги
модел ҳақидаги маълумотлар
билан танишишингиз мумкин.
ДИЗАЙН Юксак ҳаракатланиш
характеристикаси, замонавий
хавфсизлик тизими ва бетакрор
интерери билан алоҳида
ажралиб турувчи “Малибу”да
янги дизайнерлик ишланмалари
қўлланилган. Икки секцияли
радиатор панжаралари, кучли
ксенон фаралар, шунингдек,
светодиодли бежирим орқа
фаралар шулар жумласидандир.
ДВИГАТЕЛ Автомобил 2,4 литр
ҳажмли, 4 цилиндрли 169 ва 263
от кучи қувватига эга механик ва
автомат узатмали 6 босқичли
двигател билан жиҳозланган.
ХАВФСИЗЛИК Рул бошқарувининг
яхшилангани автомобилнинг
ҳайдовчи ҳаракатига нисбатан
тез ва аниқ реакциясини
таъминлайди, изолация
қилинган олдинги рама шовқин
ва вибрациянинг салонга
киришига йўл қўймайди.
“Малибу” 6 та хавфсизлик
ёстиқчаси, бош ва бўйин
қисмларни ҳимоя қилувчи
хавфсизлик пардалари билан
таъминлаган. КУЗОВ “Малибу”
кузови конструкцияси мустаҳкам
ишлангани автомобилни юқори
тезликда бошқаришда қўшимча
қулайлик яратади. Ташқи
кўриниши анча салобатли, орқа
спойлер билан модел янада
кўркам ва айни пайтда
тажовузкор қиёфа акс этган. Бир
қарашда у Camaro спорт
автосини эслатиб юборади.
ҚУЛАЙЛИКЛАР Автомобил янги
аудио ва навигация тизимлари
билан жиҳозланган. Юксак
талабларга жавоб берувчи
симсиз Блутус алоқаси ҳэндс фри
тизимидан смартфонлар учун
фойдаланиш имконини беради.
Ҳаракатланувчи TFT-дисплей,
GPS-навигатор, огоҳлантирувчи
кўрсатмалар, орқага юришга
кўмаклашувчи камера, орқа
томонни кўрсатувчи кўзгуни
автосозлаш,
ўриндиқларниистиш тизимлари
мавжуд. СОТУВДА “Чевролет
Малибу” 2012 йилнинг июн
ойидан бошлаб сотувга
чиқарилади ва йил сўнгига қадар
ушбу турдаги автомобилларнинг
5 мингтаси тайёрланади.
Маълумотларга кўра,
мамлакатимиздаги
автосалонлардадастлаб автомат
узатма двигателлиавтомобиллар
савдоси йўлга қўйилади.
Малибунинг нархи 99 млн. сўм
атрофида баҳоланмоқда. Савдо
миллий валютада амалга
оширилади. Дастлаб 3 хил
рангдаги автомобиллар етказиб
берилади: қаймоқ, кўк ва қизил.
Малибунинг техник
имкониятлари Цилиндр - 4 Кузов
тури - Седан Узунлиги – 4870 мм
Кенглиги – 1780 мм Баландлиги
– 1450мм Эшиклар – 4 та
Ўриндиқ - 5 та Багаж сиғими –
436-485 литр Двигател сиғими -
2.4 cm3 Ёқилғи сарфи - (шаҳар/
трасса/аралаш) - 9,4/6,4/8,1 50
йиллик тарих “Chevrolet Malibu”
АҚШнинг Калифорния штати
Малибу шаҳри шарафига шундай
номланган. Унга 1962 йилда асос
солинган. 2008 йилга келиб
Шевроле Малибунинг янги
авлоди яратилди. Мазкур модел
аввалгиларидан, ҳам дизайни,
ҳам имкониятлари билан тубдан
фарқ қилади. Ҳозирда Малибу
Шевроленинг энг машҳур
автомобилларидан бирига
айланган. Мутахассисларнинг
таъкидлашича, ушбу модел
Япония ва Европада ишлаб
чиқарилаётган автомобилла
билан муносиб рақобатлаша
олади. “GM Uzbekistan” қўшма
корхонасида бир йилда 250
минг дона автомобил ишлаб
чиқариш қувватига эга. Ҳозирда
заводда 7 турдаги
автомобиллар ишлаб
чиқарилмоқда. Булар: Nexia,
Lacett,Epica, Matiz, Spark, Captiva
ва Damas. 2011 йил якунларига
кўра, GM Uzbekistan қўшма
корхонасида ишлаб чиқарилган
автомобиллар ҳажми ўтган 2010
йилга нисбатан 2,1% га ошиб
221,445 донани ташкил қилган.

Shevrolet Malibu haqida to'liq
 - 507876558400

Комментарии

Комментариев нет.