Грецияда Рио-2016 Олимпиадаси машъаласи ёқилди.

Теглар: Бразилия, Греция, Олиимпиада
Грециянинг Олимпия шаҳарчасида шу йилнинг август ойида Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида бўлиб ўтадиган Ёзги олимпия ўйинларининг машъаласи тантанали равишда ёқилди.
Олти ҳафта мобайнида Олимпиада машъаласи Греция ҳудуди бўйлаб олиб ўтилади. Май ойининг ўрталарида эса машъала Бразилияга йўл олади. Режага кўра, машъала Бразилиянинг 500дан зиёд шаҳарларидан олиб ўтилади.

Комментарии

Комментариев нет.