Шоирлар — куйган кўнгиллар ноласи, Ғариб оналарнинг ғариб боласи. Жами буюкларнинг буюги улар, Жами бечоралар ҳам бечораси... Шоирлар — оҳулар ўтлар даласи, Дардли кўнгилларнинг дардли қалъаси. Улар гоҳ бир оғиз ширин сўз кули, Гоҳ дунёни олар бир ибораси. Улар кулбасидан дўзах бир қадам, Жаннат улар икки қошин ораси...
Marxabo Karimova va Muhammad Yusuf
ШОИРЛАР
Шоирлар — куйган кўнгиллар ноласи,
Ғариб оналарнинг ғариб боласи.
Жами буюкларнинг буюги улар,
Жами бечоралар ҳам бечораси...
Шоирлар — оҳулар ўтлар даласи,
Дардли кўнгилларнинг дардли қалъаси.
Улар гоҳ бир оғиз ширин сўз кули,
Гоҳ дунёни олар бир ибораси.
Улар кулбасидан дўзах бир қадам,
Жаннат улар икки қошин ораси...