22 фев 2021

Ибрат

Бир қария нон ўғирлагани туфайли суд қилиняпти. Қария айбини инкор этмади, аксинча, тан олиб, фақат бу ишни оч қолгани сабабидан содир этганини билдирди.
Ҳакам унга:
- Сиз ўғирлик қилганингизни тан олиб турибсиз. Энди мен сизга ўн доллар жарима соламан ва бу пул сизда йўқлигини ҳам биламан. Шунинг учун уни сизнинг ўрнингизга ўзим тўлайман, - деди ва чўнтагидан ўн доллар чиқариб, жарима сифатида давлат хазинасига ўтказди.
Суд залида сукунат ҳукм сурарди...
Бироздан кейин ҳакам суд иштирокчиларига қарата шундай деди:
- Сизларнинг ҳаммангизга ҳам ўн доллардан жарима соламан. Чунки сизлар яшаётган шаҳарда нон ўғирлашга мажбур бўлган фақир яшаяпти!.
Ўша онда 480 доллар пул йиғилди ва уни ҳакам қарияга берди.
Хакам «Қаерда бир фақирнинг қорни тўйиб овқат емаяпти, демак у ерда бошқанинг ҳаққини еб ўтирган кимдир бор» деб судни якунлади.
Интернетдан олинди.

Комментарии