142-бет/ Ассаламу алайкум.
Инсоннинг бу дунёдаги ҳар қандай амали унинг намози ҳисобланади. Чунки, АМАЛ-НАМОЗ демакдир. Агар шундай экан, инсон ҳоҳлайдими ҳоҳламайдими намоз ўқир экан. Кимдир Аллоҳ айтгандай амал қилади унинг намози Аллоҳ учун бўлади. Кимдир Аллоҳ айтгандай амал қилмайди унинг намози Шайтон айтгандай бўлади. Дунёда нечта дин бўлса, хаммаси намоз ўқийди. Бу динларнинг ичида фақат ИСЛОМ динининг намозининг хукмлари дунёдаги барча ишларнинг қандай бажарилишини аниқ кўрсатиб бера олади. Қолган бирорта диннинг намозининг қонуни ҳаёт қонунига ечим бера олмайди, тўғри йўлни кўрсатиб бера олмайди. Дунёда ҳар қандай амал бўлишидан қатъий назар 12 та фарзи бор. худди намознинг 12 та фарзи бор бўлгани сингари. бундан 6 таси то иш-амал бошлангунча адо этиладиган фарзлар токи, бу фарзлар адо этилмай туриб иш-амалга киришилмайди, худди намоздан ташқаридаги 6 та фарзни адо этмагунча намозни адо этгани киришиш гуноҳ бўлгани сингари ишга киришгунча хам 6 та нарсани инсон адо этиши фарз. 1-билим-билимсизлик билан ҳар қандай ишга киришиш, худди тоза сув билан тозаланмай туриб намозга турган сингари бўлади. Билим-бу инсоннинг бу дунёда Аллоҳ яратган ҳар қандай Мавжуд, Ҳиссий, Ғайбий воқеликларга нисбатан Аллоҳ айтгандай тўғри муносабат қилишни билиш демакдир. Шунинг учун ҳам Аллоҳ биринчи оятида инсонни ўқишга амр этган. 2-Касб хунар - иш жойи. Инсон бир касб ҳақида билим олгач, шу билимларини ижро этиш учун ўзига иш жойи танлайди. Инсоннинг касбига доир кўп ишхоналар бор, бу ишхоналардан тозасини танлаши фарз Тозадан мурод-бу ишхона тақво асосига қурилган бўлиши шарт. Тақво асосига қурилган ишхона нима?-у ерда алдов, ялқовлик бўлмайди. Уерда ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар дунёда бузғунчилик қилишга хизмат қилмайди балки, инсоният фойдасига хизмат қиладиган махсулот ишлаб чиқарилади. У ишхона қавми, жамоаси Аллоҳдан қўрқади, Имоми, бошлиги инсонларни, қавмни алдамайди - шундай ишхонани танлаш намоздаги тоза жойни, масжидни танлаш бўлади. 3-Одоб-ахлоқ. Одоб -ахлоқ -тоза либос маъносида. Биз умматларга пағамбаримиз алайҳиссалом таълим берган хулқ атвор. Ишхонадаги асбоб анжомларга, ҳам касбларга, бошлиқларга, тайёр хом ашёга ва харидорларга Аллоҳ ва Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳивасаллам таълим берганларидек муносабат қилиш. Бу ҳолатлар тоза либос хукмига киради. 4- Мақсад- Қибла маъносини билдиради. Инсон танлаётган касбини камолатни мақсад қилиб танлаши керак, тариҳдан биламизки, то жамоат намози фарз қилингунча якка тартибда намоз ўқишар эди. бу ҳолатни қуйидагича кўриб чиқамиз. Инсон токи бир ишга киргунча ўқиш даврида бўлади. Ҳоҳ олигоҳда бўлсин ҳоҳ бир устоздан таълим олаётган бўлсин. ёки ҳаётдан ўзи изланиб кашф қилаётган бўлсин бу даврда у ўқинг даврида бўлади. Ўқиганда ҳам касбига доир билимларни мукаммал олиш даврида бўлади. Бу ҳолатда у ҳали ўзининг намозининг яъни ишининг устасига айланаётган даври бўлади. Қачонки ўз ишининг устасига айланганда жамоавий намозга киришга ҳақли хисобланади. Бу ҳолат шунга ўхшайдики, худди бир ишхонага хужжати билан келган одамга ўхшайди. савол туғилади намозга ёш болаларни киргизилмасин ёки намоз ўқишни билмайдиганлар намозга киритилмасин деган гап бўлмайдику? Албатта намозга ёш болаларни ва намоз ўқишни билмайдиганларни чорланади мақсад,намоз ўқишни ўргансинлар учун.Аммо уларни имомликка таклиф қилинмайдики, қироатни бузиб қўядилар. Бу ҳолат эса худди касалхонага хали мактабда ўқиётган ўқувчини бош табиб қилиб сайлаб қўйиб унинг ҳукмини кутаётган шифокорларга ўхшайди. Агар шундай бўлсачи ёки шифокорлар унинг айтганини умуман қилмайди ёки айтганини қилса, бир неча беморни шўри қайнаб қолади. Шунинг учун ҳам ўргангани келган кишиларга маълум бир жойларга яқин келишда чегаралар мавжуд масжидда олдинги сафларга маълум жойларга, иш жойларида эса маълум бир дастгоҳлар олдига келишда тўсиқлар бўлади. Демак бир касбни ўрганишдан мақсад Қибла ҳисобланар экан. 5- Фурсат -Вақт. ҳар бир намознинг вақти бўлгани сингари ҳар бир ишнинг ҳам ўз вақти бўлади. Бевақт қилинган иш вақтида ўқилмаган намоз каби бўлади. мисол қилиб олсак бола тарбиясининг ҳам уз вақти бор. Масалан: фарзанд туғулмасдан олдин болани қандай тарбия қилишни машқ қилиш ҳудди нафл намози сингаридир бунинг ҳам фойдаси бор нафл намозининг ҳам фойдаси бор, аммо мен намозимни ўқиб олганман деб вақтидан олдин ўқиган намозига ишониб ўқимай кетиш ҳудди фарзанд туғулгунча фарзанд тарбиясини машқ қилиб фарзанд туғулгач тарбияни тарк қилгани сингари бўлиб қолади. Аммо вақтидан олдин ўқилган намоз нафл намоз сифатида қабул бўлгани сингари. тарбияни машқ қилиш тажрибасини ошишига сабаб бўлаверади. Бу мисолларни намоздаги вақт ва ишдаги фурсатларни таққослаш учун келтирдик. Ният-Тайёргарлик демакдир. Ҳар намозга тайёргарлик кўрилади. Суннатга мурожаат қилсак Расулуллоҳ сав ҳар бир намоз учун алоҳида тайёргарлик кўрар эдилар. Тайёргарликлари қуйидагича эди,
Bu skypeda uzini Mahdi degan Muhammad Tohirmi?