"Реал" Погба борасида музокара олиб бормаган

"Реал"клуби ўз расмий сайтида "Ювентус" яримҳимоячиси Поль Погбани сотиб олиш бўйича музокаралар олиб борилганини инкор қилди.
"Италиянинг La Stampa газетасида эълон қилинган Погбанинг трансфери бўйича қилинган таклиф ҳақида шуни билдирамизки, клуб "Ювентус" ва унинг вакиллари билан ҳеч қандай музокара олиб бормаган. Шунинг учун бу газетада эълон қилинган хабар ҳақиқатга тўғри келмайди", - деб ёзилади мадридликларнинг расмий сайтида.

Комментарии

Комментариев нет.