«Ювентус» ҳужумчиси Карлос Тевес «Барселона»га қарши кечадиган Европа чемпионлар лигаси финал учрашуви борасида ўз фикрларини билдириб ўтди.

«Ўйлайманки, «Барселона» – жаҳоннинг энг яхши футболчиси. Уларнинг сафида 3 нафар энг зўр ҳужумчилар бор. Шу боис биз идеалдан ҳам яхшироқ ўйнашимиз керак.
Фикримча, Месси менга қарши ўйнаш ҳақида ўйламайди, у бутун ўйинга эътиборини ўйинга қаратади. Биз битта терма жамоада ўйнаймиз, аммо мен Чемпионлар лигасида ғолиб чиқишни истайман. Унга қарши ўйнаш — устувор мақсад эмас», – дейди Тевес.
Эслатиб ўтамиз, ЕЧЛ финал баҳси 6 июнь куни Берлин шаҳрида бўлиб ўтади.

Комментарии

Комментариев нет.