KURASAN

1. Сут - 200 гр.
2. Тухум - 4-5 дона
3. Маргарин - 250-300 гр
4. Шакар - 3-4 ош қошиқ
5. Ўсимлик ёғи - 0,5 пиёла
6. Ачитқи - 1 ош қошиқ
7. Туз - 1 чой қошиқ
8. Ун
➖ 2 стакан унга илиқ сут, шакар, ачитқи ва туз солиниб, аралаштирилади ва 1 соатга иссиқ жойга ўраб қўйилади.
➖Тухум ва ёғ аралаштирилиб, ошган массага солинади. Ва қўлга ёпишмайдиган юмшоқ хамир қорилади. Хамир 5 бўлакка бўлиниб, хар бир бўлак ёйилади.
➖Маргарин 5 бўлакка бўлиниб, ёйилган хамирлар устига суртиб чиқилади. Сўнг хамир ўралиб, рулет ҳолига келтирилади ва целофан пакетга солиниб, музлаткичга 5-6 соатга қўйилади.
➖Музлаткичдан олинган хамир ўртача юпқаликда ёйилади ва 16 бўлакка бўлинади. Бу бўлакчалар ичига начинкани солиб, ўраб, усти безатилади ва олдиндан қиздирилган духовкада пиширилади.
➖Начинка сифатида мак, майдаланган ёнғоқ, корица ёки ирис ишлатишингиз мумки. Устки безакка кокос қириндиси ёки шакар ишлатиш мумкин.
➖Рулет ҳолига келтирилган хамир бўлакларини узоқ муддат сақлаб, биттадан ҳар куни нонуштага пиширишингиз мумкин.
Ёқимли иштаҳа!

KURASAN
 - 849196293028

Комментарии