Ўзбекистон юнон-рум кураши бўйича ўсмирлар терма жамоаси аъзоси Илхом Баҳромов Москвада хизмат кўрсатган спорт устаси, олимпиада чемпиони Борис Гуревич хотирасига ўтказилган XX халқаро ўсмирлар мусобақаси ғолиби бўлди.

Самарқанлик полвон 50 кг вазн тоифасидаги мусобақаларда олтин медални қўлга киритди. Россиялик Илья Михайлов иккинчи, қирғизистонлик Тилекмат Жакшиликов ва украиналик Игорь Курочкинлар учинчи ўринни эгаллашди.
Юнон-рум кураши бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Равиль Биктяковнинг сўзларига кўра, ушбу мусобақаларнинг нуфузи МДҲ мамлакатлари орасида жуда юқори. Мусобақаларнинг кўп йиллик тарихида Ўзбекистон вакили биринчи маротаба энг юксак мукофотга сазовор бўлди. Мусобақаларда Озарбайжон, Белоруссия, Қирғизистон, Россия, Тожикистон, Украина ва Ўзбекистон жамоалари иштирок этишди

Комментарии

Комментариев нет.