Комментарии
- 13 дек 2014 04:32Fatima Miralieva
- 13 дек 2014 16:10A R R 7 7 7Койил куп нарса биларкансиз анор тугрисида куваликмисиз
- 14 дек 2014 03:30SHERZOD GʼIYOSOVA J O Y I B
- 14 дек 2014 10:28Дунё гузалиОФАРИН!!! РАХМАТ
- 15 дек 2014 23:19ffoo ffkkanor postinimi yoki ozini sharbatimi
- 15 дек 2014 23:20ffoo ffkkanor poslogi haqida nima diya olaasiz
Для того чтобы оставить комментарий, войдите или зарегистрируйтесь
ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР
:МАЪМУPА ЮCУФБЕК КИЗИ
Анор сувининг шифоси
Анор суви қимматбаҳо маҳсулот бўлиб, мазали таъм ва шифобахш хусусиятларга эга бўлган анор мевасининг барча таркибий моддаларини ўзида мужассам этган. У организмга яхши сингади. Анор мевасини сентябр-ноябр ойларида йиғадилар, у 6 ойгача сақланиши мумкин. Демак, анор сувидан йил бўйи баҳраманд бўлиш мумкин.
Анор суви таркиби жуда бой: унда органик кислоталар, айниқса лимон кислотаси кўп. Шунинг учун анор суви ўзига хос таъмга эга; алмаштириш мумкин ва мумкин бўлмаган аминокислоталар, полифенол, шакар ва витаминлар бор. Витаминлар ичида энг кўп аскорбин кислотаси, В гуруҳи витаминлари, ундан кейин А, Е ва РР витаминлари мавжуд. Шунингдек, унинг таркибида фолий кислотасининг табиий шакли – фолацин ҳам мавжуд.
Анор шарбати осон ҳазм бўлади. Унда бутун анорда мавжуд бўлган барча фойдали моддалар сақланиб қолади. Анор шарбати мазаси ҳам ноодатий, бироз нордон, аммо ёқимли ва тетиклик берувчи. Инсон танаси ва соғломлигига ушбу шарбат ажойиб таъсир қилади.
Камқонликдан азият чекувчи одамлар анор шарбатидан ичганидан сўнг қонидаги гемоглобин миқдори ошади, шишиш ва қон босимидан азият чекувчилар учун ҳам анорнинг сийдик ҳайдовчи хусусияти жуда қўл келади. Маълумки, сийдик ҳайдовчи барча дорилар танадаги калий миқдорини ювиб чиқаради. Бу нарча юрак-томир касалликларидан азият чекувчилар учун жуда хавфли. Анор шарбатида эса ҳаммаси аксинча – у шиш ва босимни камайтиришга ёрдам беради. Шу билан бирга юрак фаолиятини қўллаб-қувватлаб, унга калий етказиб беради.
Анор сувидан мунтазам истеъмол қилиш саратон пайдо бўлишининг, айниқса простата саратонининг олдини олади. Демак, у эркаклар учун фойдали.
Халқаро тадқиқот гуруҳининг аниқлашича, ферментланган анор шарбатининг биологик фаол моддалари саратон ҳужайраларининг ҳосил бўлишини 46% га камайтиради.
Анор шарбати яхши сингади, иштаҳани очади, ошқозон фаолиятини бошқаради, гемоглобинни оширади. У сийдик ҳайдовчи, ўт ҳайдовчи, шамоллашга қарши, антисептик ва оғриқни қолдирувчи хусусиятларга эга.
Анор шарбати инсон танасининг радиацияга нисбатан қаршилигини оширади. Ширин анор шарбатидан кўзга мато билан шимдириб қўйиш шабкўрликнинг олдини олади.
Овқатдан олдин ярим стакан анор сувини ичиш организмнинг касалликларга қарши чидамлигини оширади, иммунитетни кучайтиради.
Оғиз ва томоқдаги шамоллашларда ҳам анор шарбати қўлланилиб, чайилади ва ғарғара қилинади.