Комментарии
- Предыдущие комментарии
- В начало
- 7 ноя 2017 08:18ҳафтасига 2 марта ювин.Қазғо шамоллашданде...Шомоллатмендэ.
- 10 ноя 2017 19:55Шашым негедур тез оспй калды ушлары гулдепта кетти себебин айтканларга алдындан рахмет
- 14 ноя 2017 10:33иммунитет тушиб кетган.витаминлар керак-А.В.С....
- 18 ноя 2017 16:55Мени сочим хам щундай эди.Шампунлаб кейир бальзамлаб ювябман хозир кичишмай колди
- 18 ноя 2017 16:57Сочингизни учинии тез тез киркиб туринг сал кайчи тегса булди
- 18 ноя 2017 16:58Уша балзамни расмини жунатаман шу ердан купрок АШАН деган магазинда сотади
- 20 ноя 2017 14:50Кеча границага бориб вакт булмади.Эртага албатта расмни жунатаман
Для того чтобы оставить комментарий, войдите или зарегистрируйтесь
Сочларни ҳафтада неча марта ювиш керак?
Сочларимиз доимий тарзда ёғланиб туришига асосан терининг ёғ безлари сабабчи бўлади. Бир суткада улар 20 килограммгача тери ёғини ажратиб чиқаради. У сочларга қўшилиб, уларни қуриб қолишдан асрайди.
Ёдда сақлаш зарур бўлган икки асосий нарса:
Тери ёғи — бизни ҳунук кўрсатувчи табиатнинг ғайриоддий инжиқлиги эмас. У сочларнинг мўртлашиши ва ҳаддан ортиқ қуриб кетиш хавфини бартараф этиш учун зарур.
Ёғ безларининг фаолияти шахснинг ёши, саломатлиги, жисмоний ҳолати, генетикаси ва яна бошқа омилларга кўра унинг индивидуал хусусияти саналади.
Сочни қачон ювиш зарур
Kaiser Permanente фирмасининг мутахассис-дерматологи Паради Мирмирани бу саволга барча инсонлар учун бирламчи ечим мавжуд эмаслигини қайд этади. Бироқ барча учун тегишли бўлган бир ҳақиқат мавжуд.
Ҳеч ким сочларини ҳар куни ювиши керак эмас!
Сочни ҳар куни ювиш фойдадан кўра кўпроқ зарар келтириши мумкин, дея қайд этади Бостон тиббиёт марказининг соч клиникаси директори Линн Голдберг (Lynne Goldberg). Ажабланарлиси шундаки, кимки сочини тез-тез ювишга ҳаракат қилса, охир-оқибат тери безлари кўпроқ ёғ ишлаб чиқариш муаммосига дуч келади. Организм бундай кутилмаган аралашувларга чидай олмайди ва зарарларни йўқотишга ҳаракат қилади.
Юқоридаги саволга жавоб беришда эътиборга олиш зарур бўлган учта омил:
Тери тури. Агар сизнинг тери ва сочингиз нормал ҳолатда бўлса (ўта ёғли ҳам, қуруқ ҳам эмас), бошни ҳафтада бир ёки икки марта ювиш керак. Агар соч ёғли турга мансуб бўлса, у ҳолда озгина кўпроқ ювиш керак бўлади.
Соч тўқимаси. Бу омил тери безлари илдиздан соч узунлигига қадар қандай тарқалишига таъсир кўрсатади. Қаттиқ ёки жингалак соч соҳибларида бу жараён секин амалга ошади, шу сабабли бундай сочларни ҳафтасига бир марта ювиш мумкин. Бошқа томондан, ингичка текис сочли инсонлар ҳафтасига уч марта ва ундан ортиқ ювишлари керак бўлади.
Услуб. Сиз эътиборга олишингиз керак бўлган яна бир хусусият — сизнинг соч турмагингиз. Калта ва узун, шунингдек, кесилган сочлар учун турли тавсиялар мавжуд.
Кўп инсонлар учун тўғри келадиган маслаҳат – бошни уч кунда бир марта ювишдир.