Мияни даволашда

Инсон танаси хавф-хатарга дуч келиб қолганида ёки бирор хасталик «мўралаб келганида» тана бундан эгасини дарров воқиф этади, турли сигналлар юборади, иситма кўтарилиб, тананинг ўзида хатар белгилари кўрина бошлайди. Масалан, мияда қон айланишининг бузилиши оқибатида содир бўладиган инсулт касаллиги эгасини қуйидаги белгилар билан огоҳлантиради: бунда киши бирданига ҳолсизланади ёки юзида, қўл-оёқларида, кўпинча тананинг бир томонидан сезги туйғулари йўқолади; кўзининг бирида ёки икковида кўриш қобилияти кескин ёмонлашади; бош айланиши, мувозанатнинг йўқолиши, нутқнинг бузилиши, томирларнинг увушиши, кўзга нарсаларнинг иккитадан кўриниши ҳолатлари пайдо бўлади; гапириш ва бошқаларнинг гапини тушуниш қийинлашади; бошнинг кутилмаганда тушунарсиз қаттиқ оғриши ва қулоқда қаттиқ шовқин кузатилади. Бундай пайтларда тана «сигнал»ларига бепарво бўлмай, зудлик билан мияни зўриқишдан қутқариш чораларини кўриш керак. Шифокорлар бундай ҳолларда чекмасликни, кайф қилувчи ичимликларни ичмасликни, кўпроқ жисмоний машқлар билан шуғулланишни ва овқатланишда мўътадилликка амал қилишни тасия этишади.
Юқоридаги аломатларни сеза бошладингизми, дарров қон босимингизни жойига туширишга ҳаракат қилинг. Ҳар қандай диққатпазлик, ҳаяжонланиш, зўриқиш ҳолатларига барҳам беринг. Табиат қўйнида, тинч, осойишта шароитларда яхшилаб дам олинг, кўпроқ сайр қилинг. Кучли, ёғли, иссиқ мижозли овқатлар тановулини тўхтатинг, мева, сабзавот, енгил таомларнигина истеъмол қилишга ўтинг. Бу билан танангизнинг мияга қон қуйилиш хасталигига қарши курашишига ёрдам берган бўласиз.
Инсулт касаллигига олиб борувчи бош мия қон томирларида қоннинг ўта равишда кўпайиб кетганида уни енгиллатиш учун зулук солиш ниҳоятда фойдалидир.
Янги соғилган сигир сутини совутмай ичсангиз, мия жавҳарига куч бағишлайди, уни намли қилади, бадандаги рутубатларни тозалаб, мияга боғлиқ бўлган паришонхотирлик, меланхолия, восвос касалликларига шифо бўлади.
Ширин бодомнинг ёғи истеъмол қилинса, мияни сернам қилиб, фаолиятини яхшилайди, мия пардаларидаги шишларга, миянинг ўзига, зотул-жанб касалига шифо бўлади.
Ҳалила (Ҳиндистонда ўсадиган дарахт меваси, атторларда сотилади) истеъмоли мия ва зеҳнни тозалаб, уларга қувват бағишлайди.
Арчанинг ҳўл барги ёки уруғини туйиб боғланса, миядаги иссиқ шишни ва ҳозирги замон тиббиётида "менингит" деб аталадиган мия пардаси иллатини даволайди.

Комментарии