Комментарии
- 22 сен 2016 18:10⁑☾˙❀‿❀˙☽⁑ꌩꍏꌗꀤꈤꍏ⁑☾˙❀‿❀˙☽⁑+++
- 24 сен 2016 19:47Иззаттилло Позилов ЯкубовичФойдали маслахат учун рахмат.
- 5 окт 2016 10:39Aylin SULTANMen qımmatbaho kremler olmasamda doım zaytun yoğı qöllayman.. Ajın ozaydı
- ß i l o l 🍃Комментарий удалён.
- 15 фев 2017 17:46꧁✿🌸S𝓔𝓝𝓩𝓞𝓡𝓐꧂ ответила Aylin SULTANСалом зайтун мойи кандай кай махал сурилади
- 15 фев 2017 18:36Aylin SULTAN ответила ꧁✿🌸S𝓔𝓝𝓩𝓞𝓡𝓐꧂Zaytun yoğıga 4 tomçı lımon suvı aralaştrıb
- 15 фев 2017 18:36Aylin SULTANSalom
- 15 фев 2017 18:39꧁✿🌸S𝓔𝓝𝓩𝓞𝓡𝓐꧂ ответила Aylin SULTANхуп рахмат
- 22 фев 2017 06:18Элмурод ТурсуновНега хамма жой рекламааааааа ????? Табобатда бало борми рекламачиларга ? Админ карасангиз булмидими , керакли ва фойдали бирор нарса изласангиз хамаси реклама. Битта табобат группа бор менда , биттаям реклама куйдирмиди админи. Куйишма барибир олиб ташлайман деб езиб куйган. Грухга кирсангиз тоза , хохлаган , излаган дори дармонни топасиз. Учириб ташланглар рекламаларни ,
- 22 фев 2017 12:16ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР ответил Элмуроду ТурсуновОдобнома ва халк табобати гурухига киринг рекламасиз укишингиз ва савол жавоб килишингизга булади
- 22 фев 2017 13:09Элмурод Турсунов ответила ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАРХуп, рахмат каттакон.
- 23 фев 2017 06:21Элмурод Турсунов ответила ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР" Одобнома ва халк табобати " группаси бменда бор экан.
- 5 мар 2017 23:52зухриддин турсунов ответил Элмуроду ТурсуновСалом.Уша группани номини ёзиб юборинг
- 6 мар 2017 04:57Элмурод Турсунов ответила зухриддину турсунову,, Одобнома ва халк табобати ,,
- 6 мар 2017 04:59Элмурод Турсунов ответила зухриддину турсунову,, Доривор гиёхлар ва халк табобати 2 ,, Шу иккала группа.
- зухриддин турсуновКомментарий удалён.
- 6 мар 2017 07:06зухриддин турсунов ответил Элмуроду ТурсуновКатта рахмат
- 6 мар 2017 07:14Элмурод Турсунов ответила зухриддину турсунову,, Омад ёр булсин ,,
- 13 мая 2017 06:59ПРИНЦЕССА ВоСтОкААссалому алейкум яхшилар статусими укиб куринглар илтимос бир норасида гудак ёрдамга мухтож имконила борича ёрдамилани аяманглар азизлар
Для того чтобы оставить комментарий, войдите или зарегистрируйтесь
Ажин қарилик белгисими.
Ажин, одатда, организмнинг сўлиб бораётганидан дарак берувчи белгидир. Қариш жараёнида терида бир қанча ўзгаришлар рўй беради. Қон ва лимфа айланишининг бузилиши натижасида энг аввал юз, бўйин, қўл панжаларининг терисида шундай ўзгаришлар юзага келади. Гавда терисининг очиқ жойлари доим ташқи муҳитнинг ноқулай омиллари таъсирида бўлиши туфайли уларни кийим беркитиб турадиган қисмларига нисбатан бирмунча тезроқ ажин босади.
Лекин ажинлар ҳамиша ҳам қарилик нишонаси эмас. Доим пешонани тириштириш, қошларни юқорига кўтариш ёки қовоқ солиш, кўз, лабларни қисиш, оғиз бурчакларини жийириб, энгакни бўйинга тақайверишга одатланиш ҳам вақтидан илгари ажин тушишига олиб келади. Юз ва бўйин терисини парвариш қилишга эътибор берилмаса, спиртли эритмалар, терини оқартирадиган мазлар кўп ишлтилса, суртилган косметика воситаларидан тери вақтида тозалаб турилмаса ёки тишларнинг йўқлиги ҳам ажинлар пайдо бўлишида замин яратади.
Ажин тушишининг олдини олиш учун умуман саломатликни яхшилаш, тўғри овқатланиш, меҳнат қилиш ва дам олиш режимига амал қила бориш, жисмоний тарбия ва спорт билан мунтазам шуғулланиш, баданни офтобга меъёри билан тоблаш, юзни қаттиқ шамолдан эҳтиётлаш лозим. Умрбод ажин туширмайдиган косметика воситалари йўқ. Лекин юз, бўйин, қўл терисини мунтазам тўғри парвариш қилиш ажин тушишини секинлаштиради. Косметолог тавсияга кўра, юзни вақти-вақти билан массаж қилиб туриш юз терисининг таранг, соғлом ва жозибадор бўлишини таъминлайди.
Косметика – терини парвариш қилиш, кишилар кўринишини гўзаллаштириш воситалари ва усуллари қадим замонлардан қўллаб келинган.
Узоқ ўтмишда мисрликлар, римликлар, арабларда яноқ, киприк, қовоқларни бўяш, сочни жингалак қилиш расм бўлган. Атир ўрнини босадиган хушбўй мойлар ишлатилган. Косметика воситалари таркибига ҳозирги кундаги каби ҳайвон ва эфир, ўсимлик мойлари, смола, турли упа, бўёқлар ва ҳоказолар кирган. Ҳозирда эса косметика – врачлик ва пардоз косметикасига бўлинади.
Врачлик косметикаси – терини парваришлаш ва унда турли нуқсонларнинг олдини олиш, бартараф этиш, соч, оғиз бўшлиғи, тирноқларни парваришлашнинг гигиеник ва даволаш тадбирларини ўз ичига олади. Косметик хирургияда бурун, лаб, қулоқ супрасидаги турли нуқсонлар жарроҳлик усули билан олиб ташланади. Хол ва татиуровка, шунингдек, юзнинг ортиқча териси, қорин, сон ва бошқа жойлардаги ортиқча ёғлар кесиб олиб ташланиб, юз ва тана қиёфасининг яхшироқ кўриниши шакллантирилади.
Пардоз косметика эса юз чиройини очиш мақсадида қўлланилади. Пардоз косметик воситасига қош-қовоқни бўяйдиган қалам, сурма, киприк туши, соч бўёғи, қизартиргич, оқартиргич, упа, лаб бўёғи, косметика кремлари, мой-упа, терлатмайдиган воситалар, атир, одекалон ва ҳоказолар киради. Косметика воситаларидан фойдаланишда, албатта, лабаратория, клиникалар текширувидан ўтган табиий воситаларни қўллаш кутилган натижаларни бера олади.
АЖИННИ ЙЎҚОТИШ
Ўзингизга бир эътибор беринг: сизда пешонани тириштириш ёки қошни кўтариш одати йўқми? Кўпчилик буни ўзи пайқамайди. Аслини олганда, ана шундай актив мимика оқибатида кишининг юзига чуқур ажинлар эрта (15-29 ёшда) тушади. Баъзи ўсмирлар, қизлар мимика қилиш билан ўзларининг эркин ва табиийлигини, ҳис-туйғуларга бой эканини кўрсатмоқчи бўладилар. Ваҳоланки, бу ҳис-туйғуларни сўз билан, овоз оҳанги ёки қараш билан ҳам ифодалаш мумкин. Бошқалар эса гаплашаётганда суҳбатдошини менсимай, нимадандир норози бўлиб, афтини буриштиради. Бундайлар юзида аввал билинар-билинмас майда ажинлар пайдо бўлади, кейин улар аста-секин чуқур ажинларга айланади. Кўзи яхши кўрмайдиган, лекин кўзойнак тақишга уяладиган аёллар кўзи атрофида майда ажинлар елпиғичга ўхшаб ёйилиб кетади. Бу ажинлар кейинчалик ғоз панжаси шаклини олади.
Бурундан оғиз бурчагига томон тушган чуқур ажинлар кишини жуда қари кўрсатади. Бу ажинлар баъзи одамларда фақат косметик нуқсон эмас, балки феъл-атворининг маълум хусусиятлари туфайли юзага келган, дейиш мумкин: бундай кишилар кўпинча нимадандир норози бўлиб юрадиган, бекорга нолийверадиган хилдандир.
Аввало, пешонани тириштириш одатини ташланг. Эрталаб уйғонганингизда ўриндан турмасдан 5-6 сония мобайнида қовоқларни қаттиқ юминг, кўрсаткич бармоқларингизни қош усти ёйига қўйинг, кўзларингизни 4-5 сония катта очинг, бу машқни 8-10 марта такрорланг. Бир неча кундан кейин пешонада ажинлар тўпланмайдиган бўлади.
Қуйидаги усул ҳам фойда беради: пешонага озиқлантирувчи ёғли крем суртинг, устидан бир бўлак мум қоғоз ёпинг-да, бинт билан боғлаб қўйинг. Боғлов қанча кўп турса, шунча яхши. Бу усул камида 15-20 марта такрорланганда фойдалидир.
Ажинлар изини юмшатиш учун хотиржам, мулойим ҳолатда бўлишига ҳаракат қилинг, жим турган пайтингизда тишингизни бир-бирига қаттиқ босманг.