Рассияга келиб Ота Онасини Унутиб қайтмаётганлар Учун Шеър !

Алам билан битдим сенга байт,
Кўзларимга караб ростин айт,
Йилу ойлар ўтиб шунча пайт.
Сен онангни соғинмадингми?
Куз ёшлари юзида қотган,
Йиллар хижрон азобин тотган,
Бир тушакда михланиб ётган,
Сен онангни соғинмадингми?
Соғинч билан бўлганда касал,
Сени кумсаб йиглайди хар гал.
Узгаларни куйгил лоақал
Сен онангни соғинмадингми?
Нозик кўнглин бунча тиласан?
Уни қийнаб нима киласан?
Ганиматдур буни биласан,
Сен онангни соғинмадингми?
Дунёликка боглаб кўнглингни,
Унутдингку ака синглингни,
Хижрон ути ўртаб дилингни,
Сен онангни соғинмадингми?
Макон қилиб майхоналарни,
Кунглин олдинг жаноналарни,
Гапирмайман бегоналарни,
Сен онангни соғинмадингми?
Сенинг учун қонлар ютарди,
Фақат сенинг бахтинг кутарди,
Она десанг жонин тутарди,
Сен онангни соғинмадингми?
Соғинчларга беролмай бардош,
Дилбандларинг кўзларида ёш,
Айтгил менга, айтгил бағритош
Сен онангни соғинмадингми,?
Оқибатни четга сурибсан,
Иймондан хам юзинг бурибсан,
Бахоналар қилиб юрибсан,
Сен онангни соғинмадингми?
Муаллиф ; .....

Комментарии

Комментариев нет.