Нега таҳлил учун қонни номсиз бармоқдан олишади?

Қон ҳамма ёқда бир хил. Лекин таҳлил учун айнан номсиз, ўрта ёки кўрсаткич бармоқлардан қон олиш тавсия этилади. Гап шундаки, тешилиш (тери бутунлигининг бузилиши) касал юқиши хавфини туғдиради. Бош бармоқ ва жимжилоқнинг ички қаватлари бевосита қўл панжаси қобиғи билан бириккан — агар уларга инфекция тушса, у тезда бутун қўлга тарқалиши мумкин. Бошқа бармоқларнинг қобиқлари эса ажралган, тешилган пайтда инфекция тушса ҳам, маълум вақт ўша жойнинг ўзида бўлади, бу эса уни бартараф қилишга имкон беради. Номсиз бармоқнинг яна бошқа афзалликлари бор — у энг “ишсиз” бармоқ. Шунинг учун ундаги тери юпқароқ (демак, тешилиш оғриқсизроқ бўлади). Бу бармоқ кам ҳаракат қилгани учун ундаги жароҳат тезроқ битади, бу ҳам инфекция тушиши хавфини камайтиради

Комментарии

Комментариев нет.