Комментарии
- 15 сен 2019 14:22umidjon sheraliyev

- 15 сен 2019 20:01Исроил мамадалиевОллох буюкдир
- 15 сен 2019 23:05Karimova Allohga behisob shukrAmin
- САЙИД НКомментарий удалён.
- 17 сен 2019 12:06Hatamova BahoraInshoolloh
- 20 сен 2019 00:13Парень Хулыган ЗаТо МуСулыман

- 21 сен 2019 02:53Солиха Салиева

- 25 сен 2019 21:11lola Hasanova

Для того чтобы оставить комментарий, войдите или зарегистрируйтесь
📚📚 МАҲЗУН БЎЛМА 📚📚
...
Намоз ўқишдан олдин фикрни бир жойга жамлаб,
“АЛЛОҲУ АКБАР..!” деб қулоқ қоқилади...
... Намозга кирар экансиз, дилингизни ҳасаддан, кибру
ҳаводан, гина-кудуратдан покланг...
Чунки намозда Аллоҳ билан юзма-юз турасиз... Қиблага
юзландингизми, қалбингиз билан ҳам Аллоҳга юзланинг...
... Юзингиз қиблага қараб, ҳаёлингиз бошқа жойларга
кетиб қолмасин...
~ “Анави иш нима бўлдийкин...”,
~ “Нархи тушдими- кўтарилди...?” деган ўй-хаёллар
одамни намоздан чалғитиб қўяди...
... Сиз холис ниятда ибодат қилаётган экансиз, ўн-ўн беш
дақиқа бўлса ҳам Аллоҳ олдида турганингизни ҳис
этинг...
Зеро,
~ “Аллоҳга севимли банда бўлай..”,
~ “Ибодатим ҳусни қабул бўлсин..”, деган инсон намозга
кираётганида фикрини бир ерга жамлайди, гуноҳлари учун
истиғфор айтади, Аллоҳнинг улуғлигини ҳис этади, ўзининг
ожизлигини эслайди...
... Шундан кейин ибодатни бошласа, намоз ўқиб мазза
қилади, ибодатдан лаззат олади...
(Манба: “Қуръон – қалблар шифоси”).
Дуода эсланг ...
... Тунлари уйқусидан бедор бўлганлар,
Беш маҳал намозни барпо қилганлар,
Аллоҳнинг Ўзини танҳо билганлар,
Ишонинг, олдинда ЖАННАТ сизники...
... Шариат ҳукмига бўйинсунганлар,
Номаҳрам кўзлардан ўзин тийганлар,
Рамазон келганда рўза тутганлар,
Ишонинг, олдинда ЖАННАТ сизники...
... Беш кунлик дунёда меҳмон бўлганлар,
Борига кўникиб, сабр қилганлар,
Йўқлигига нолимай шукр қилганлар,
Ишонинг, олдинда ЖАННАТ сизники...
... Исломда дўстлашган дугоналарим,
Сабрлари тоғдай қадрдонларим,
СОЛИҲА опа - сингил, онахонларим,
Ишонинг, олдинда ЖАННАТ сизники...
Муаллиф ва ўқиётганлардан Аллоҳ рози бўлсин ...
Дуода эсланг ..
🌳📖☝️• 1. Ушбу ҳадиси шариф билан ювинг:
• "Ер юзида кимда-ким "ла илаҳа иллаллоҳ, валлоҳу акбар, ва ла ҳавла ва ла қуввата илла биллаҳ" дер экан, унинг барча гуноҳларига каффорат бўлиб кетади, гарчи гуноҳлари денгиз кўпигидек кўп бўлса ҳам".
🌳📖☝️• 2. Овқатдан сўнг ювинг:
• "Кимда-ким таом еганидан сўнг "алҳамду лиллаҳиллазий атъамани ҳазат тоъаама ва разақанийҳи мин ғойри ҳавлин минний ва ла қувва" (мендан ҳеч куч-қувват бўлмасдан ушбу таомни менга едириб ризқ бериб қўйган Аллоҳга ҳамд бўлсин) деса, ўтган гуноҳлари кечирилади".
📖🌳🌳• 3. Кийим кийиш асносида ювинг:
• Кимда-ким киятуриб "алҳамду лиллаҳиллазий касааний ҳазас савба ва разақанийҳи мин ғойри ҳавлин минний ва ла қувва" (мендан ҳеч куч-қувват бўлмасдан ушбу кийимни менга кийдириб ризқ бериб қўйган Аллоҳга ҳамд бўлсин) деса, ўтган гуноҳлари кечирилади".
🌳📖☝️• 4. Ҳар кунингизда ювинг:
• "Кимда-ким бир кунда юз бор "субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи" деса, унинг барча гуноҳлари каффорат қилинади, гарчи денгиз кўпигидек кўп бўлса ҳам".
🌳📖☝️• 5. Ҳар намоз ортидан ювинг:
• "Кимда-ким ҳар намоз ортидан 33 марта "субҳаналлоҳ", 33 марта "алҳамдулиллаҳ", 33 марта "аллоҳу акбар" деса, бу 99 та, юзинчисида "ла илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу ла шарика лаҳ, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду, ва ҳува ала кулли шайъин қодийр" деса,
унинг барча гуноҳлари каффорат қилинади, гарчи денгиз кўпигидек кўп бўлса ҳам".
🌱☝️• Юқорида келган дуоларнинг барчаси саҳиҳ ҳадисларда келган. Бундан ташқари пайғамбар алайҳиссалом бошқа кўпгина дуоларни, гуноҳларни тўкувчи зикрларни ўргатиб кетганлар.
🌱☝️• Бизга эса фақат бунга ихлос билан амал қилиб, чин қалбдан айтиб юриш қолди.
🌱☝️• Бир неча лаҳзаларда шунчалик катта савобларга эга бўлишни истамаймизми?
🌱☝️• Парвардигор барчамизни тилидан Аллоҳ зикри аримайдиган бандаларидан қилсин, амалларимизни ихлос билан суғорсин, риёдан, кибрдан, ҳасаду нифоқдан, бошқа қалб касалликларидан узоқ қилсин, ибодатларни баланд иштиёқ билан адо этадиганлардан қилсин.