Муҳаббат нималагини биласизми?
Муҳаббат бу - Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам вафотларидан кейин азон айтишни тўхтатган Билолдир.
Муҳаббат бу - Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг вафотларидан кейин Мадинада яшолмай, уни тарк этган Билолдир.
Муҳаббат бу - Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг қабрларини узоқ вақт зиёрат қилмагани учун тушида Пайғамбар алайҳиссаломни кўрган ва: "Бу қандай жафо бўлди, эй Билол" деган сўзларини эшитиб уйғонгач, йиғлаб Пайғамбар зиёратларига жўнаган Билолдир.
Муҳаббат бу - тунда Мадинага келиб, Ҳасан ва Ҳусайн розияллоҳу анҳумоларни излаб топиб, улардан бомдод азонига изн сўраган Билолдир. Ўшанда азонни эшитган Мадина йиғидан ларзага келганди. Мадина мана шундай ҳаяжонли онларга ҳеч қачон гувоҳ бўлмади.
Муҳаббат бу - Шомдаги қўшинга Умар розияллоҳу анҳу азон айтиб беришни сўраган ва "Ашҳаду анна Муҳаммадар расулуллоҳ"га келганда тўхтаб қолиб йиғлаган ва қўшинниям йиғлатган Билолдир. Энг қаттиқ ва энг кўп йиғлаган Умар эдилар.
Муҳаббат бу - ўлим тўшагида ётганда "Эртага севганим Муҳаммад ва асҳобига етишаман" деган Билолдир.
Муҳаббат бу - ушбу сатрларни ўқиётганда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни Билолдек севиб, унингдек тўлғониб, кўзлари жиққа ёшга тўлган Сиздир.
Муҳаббат бу - Умарлар фатҳ қилган ва Билоллар яшаган Шом диёридаги ҳозирги мусибатлардан эзилган ва Худога ёлвориб дуо қилган Сиздир.
Аллоҳим бизни, ота-онамизни, аҳлимизни, Сени йўлингда севганларимизни, бизни Сенинг йўлингда севганларни Сенинг соянгдан бошқа соя йўқ Кунда, Аршингни соясида жамлагин! Умарлар ва Билоллар қадами етган Шомингга Ўзинг тинчлик, нусрат ва ёрдам бергин!
Кечиринг ё Росулуллоҳ!
Бидъатлар тўрига илиниб кетдик,
Мазлуммиз золимдек кўриниб кетдик,
Хар хил фирқаларга бўлиниб кетдик,
Бизларни кечиринг ё Росулуллоҳ!
Зулматга отябмиз соф дилимизни,
Иғволар қилябмиз бир-биримизни,
Кофирга сотябмиз ўз сиримизни,
Бизларни кечиринг ё Росулуллоҳ!
Дунё ишларидан бўшамай қолдик,
Оят хадис билан яшамай қолдик,
Хақиқий умматга ўхшамай қолдик,
Бизларни кечиринг ё Росулуллоҳ!
Қалбимиз матохга бойланди бу кун,
Юракка хасадлар жойланди бу кун,
Динимиз ниқобга айланди бу кун,
Бизларни кечиринг ё Росулуллоҳ!
Мўъминмиз деймиз-у қалб кўзимиз кўр,
Умматмиз деймиз-у амалимиз ғўр,
Гердайиб юришда биз хаммадан зўр,
Бизларни кечиринг ё Росулуллоҳ!
Тинчликка алданиб тиниб юрибмиз,
Кофирлар ўйнига кўниб юрибмиз,
Кўзимизни махкам юмиб юрибмиз,
Бизларни кечиринг ё Росулуллоҳ!
Тиниқ булоқ сувин вох лойлаябмиз,
Эх бизлар дунё деб хеч тўймаябмиз,
Очкўз бўлиб қолдик **** тўймаябмиз,
Бизларни кечиринг ё Росулуллоҳ!
Дунё ташвишидан бир он тинмаймиз,
Хақ билан ботилнинг фарқин билмаймиз,
Ёмон одатларни канда қилмаймиз,
Бизларни кечиринг ё Росулуллоҳ!
Сигарет чекябмиз мусулмонмиз деб,
Ароқ ҳам ичябмиз мусулмонмиз деб,
Фахшни қучябмиз мусулмонмиз деб,
Бизларни кечиринг ё Росулуллоҳ!
Кўрмайин эргашдик изингиз хаққи,
Жаннатда порлаган юзингиз хаққи,
"Умматим!" дедингиз сўзингиз хаққи,
Бизларни кечиринг ё Росулуллоҳ.!!!
- Кол эй Билол.бизга ким азон айтади дедилар.шунда Билол р.а
- Мани шахсий манфаатинг учун озод килган булсанг.коламан.айтганигни киламан. Оллох учун озод килган булсанг Оллох ва мани ишимга аралашма.дедилар.
Абу Бакр.р а.- Сани Оллох учун озод килганман эй Билол хохлаган ишингни килавер дедилар.
Билол.р а Оллохга ва Расулуллохга мухаббатлари меваси уларок жуда бойиб кетганлар. Пулларини куп кисмини байтул молга топширганлар.