Дабдурустдан кетиб қолсам ҳаётингдан,

Ширин сўзлар соғинтириб қўймайдими?
Ёз чилласи бўлса ҳамки ҳудди куздек,
Осмонларинг қош-қавоғин уймайдими?
Ҳира тортиб кетмайдими оқ тонгларинг,
Тунларингни юлдузлари жило қилмай.
Ҳудди ростдек қабул бўлмай ёлғонларинг,
Қўймасмилар сени жондан ширин билмай!
Сени ҳатто ўзидан ҳам қизғонар ким,
Ким гадодек тиланади ҳар сўзинга.
Кетиб қолсам бу дунёда аниқ ҳеч ким,
Минг ошиқни алишмайди бир ўзинга!
Дабдурустдан кетиб қолсам ҳаётингдан,
Пушаймонлар сени чайнаб ютмайдими.
Дуоларим паноҳ бўлган бу дунёнинг,
Азоблари жон-жонингдан ўтмайдими?
Меҳр қаҳат замонадан меҳр истаб,
Кўзларингда булоқ кўзин очмайдими.
Қай чаманга борай десанг мени излаб,
Атиргуллар тиканларин санчмайдими?
Исмим айтиб уйғонасан тушларингдан,
Қайдасан деб нолишларинг сочмайсанми.
Минг аҳтариб, изимни ҳам топа олмай,
Сўнг чорасиз ишққа аза очмайсанми!
Дабдурустдан кетиб қолсам ҳаётингдан...
Малика Салимова

Дабдурустдан кетиб қолсам ҳаётингдан, - 895434516379

Комментарии