"ОНАЖОНИМ"

Бугун эски рўмолингизни топиб олдим,
Ғижимладим, юзларимга ёпиб олдим.
Армонимни соғинчимга қопиб олдим,
Тушларимга киринг энди, онажоним!
Сиз томонда тонг отдими билолмасам,
Сиз томонда кун ботдими билолмасам.
Сизни кўргим келди нетай кўролмасам,
Тушларимга киринг энди, онажоним!
Не савдолар кечирмади сизсиз бошим,
Йиғлайвериб кўзларимда ҳам қолмади ёшим.
Ўзингиз эдингиз юпанчим ҳам, бардошим,
Тушларимга киринг энди, онажоним!
Умр ўтиб борар, вақт эса ҳакам,
Бу фоний дунёни дейдилар бир кам.
Соғиниб сувратингизни қучарман маҳкам,
Тушларимга киринг энди, онажоним!
Эккан гулингиз райхонмиди, атирмиди,
Топганингиз меҳрмиди, қадрмиди.
Энди сизсиз еган ошим ҳам татирмиди,
Тушларимга киринг энди онажоним!
Биламанку кирмайсиз ҳеч остонамдан,
Ўпмайсиз ҳам энди сира пешонамдан.
Йиғлайвериб айрилдим деб меҳрибонимдан,
Соғинганим билиб тушларимга киринг, онажоним!

Комментарии