....

БУ ДУНЁ МАСХАРА...
Гоҳ кулиб, гоҳ йиғлаб умр елади,
Тонглар тўйиб кулмай, тунлар келади.
Ўткинчи дунёда кунлар шунақа,
Хаёт шунақидир, онлар шунақа !
Оллоҳ берганига шукур қилмоқлик,
Бош эгиб саждага Хақни билмоқлик,
Тавбасин ёд этган забон шунақа,
Аслида иймонли инсон шунақа !
Борига шукур денг, йўғига сабр,
Мол дунё сиғмагай энсиздир қабр.
У дунё саволи, рости шунақа,
Бу дунё ёлғони, кўсти шунақа !
Йиғлаб туғилганмиз, йиғлаб яшаймиз,
Бир қадам умрни тиғлаб яшаймиз.
Ўйламай босилган қадам шунақа,
Инсон шунақадир, одам шунақа !
Ўтганлар рухини шод этсак нетар,
Дуода қадрини ёд этсак нетар.
Биз ҳам омонатмиз, жонлар шунақа,
Бир кун оқмай қолар, қонлар шунақа !
Эл ичра, эл бўлмоқ шунча қийинми,
Оқибат, меҳрнинг нархи тийинми.
Кўзлари ўйилган виждон шунақа,
Хақиқат эгилган майдон шунақа !
Дўстнинг зарбасидан, гоҳо жардамиз,
Томирда қон эмас, оқар зардамиз.
Дўстдан қолаётган излар шунақа,
Қалбни танимаган кўзлар шунақа !
Мухаббат кўзларни кўр қилиб бўлган,
Хиёнат вафони хўр қилиб бўлган.
Халолин гирдобга отган шунақа,
Харом шаробига ботган шунақа !
Бир куни гуноҳлар хониши тайин,
Жисмимиз оловда ёниши тайин.
Бу дунё масхара, мазах шунақа ,
Тавба қилолмасак, дўззах шунақа !
Во ажаб, босилган қадам шунақа...
Инсон шунақадир, одам шунақа...
.............Гул Баҳор................

....БУ ДУНЁ МАСХАРА... - 879894697371

Комментарии