Ўлим...

Ҳар бир банда хайрлашар, дунёдан,
Сен ҳам, мен ҳам тарк этамиз, билиб қўй!
Умриб тугаб сендан аввал, мен ўлсам,
Ўтинаман, жанозамга келиб қўй!
Бу жасадим ердан манзил олган чоғ,
Ҳамма мени ташлаб кетар билиб қўй!
Сендан аввал бу кўзларим юмулса,
Ўтинаман, менга дуо килиб қўй!
Тақдир азал ёш экан деб, боқмасдан,
Ўлим келар зинҳор эшик қоқмасдан,
Ушбу навбат менга етиб келганда...,
Ўтинаман, менга Қуръон ўқиб қўй!
Инсон ўлгач унинг учун қиёмат,
Мен ҳақимда яхши сўзлар тўқиб қўй!
Менинг танҳо қиёматим бўлганда,
Ўтинаман, Саловатлар ўқиб қўй!
Таним музлаб, ёшим қотиб қолганда,
Роббим Аллоҳ омонатин олганда,
Жонсиз танам тупроқларни қучганда,
Ёлвораман, менга дуо қилиб қўй!
Иззатилло +79611885442

Комментарии

Комментариев нет.