Товуқниасраш

Товуқлар одатда катакли қафасларда ва қалин тўшамали ерда (10-20 см) меъёрий микроиқлим шароитида асралиши талаб этилади. Бунинг учун бино таъмирланиши, оқланиши, дезинфекция ўтказилиб, иситиш, шамоллатиш ва етарли ёритиш имконияти бўлиши лозим.
Жўжаларни асрашда дастлабки 5 кунда - хона ҳарорати +32... +36°С бўлиши, 10 кундан кейин эса, +26° +28°С ва сўнгги ҳар ҳафтада +2°С дан пасайтирилиб, +18° +20°С да сақланиши лозим. Ҳарорат пасайганда жўжалар кам ҳаракат бўлиб, ўзаро босилиб нобуд бўлиши кузатилади. Ҳароратни назорат қилиш учун эса ердан 20 см баландликда термометрлар осиб қўйилади.
Товуқлар учун эса, хонадаги ўртача ҳарорат +16° +18°+20° С атрофида бўлиши зарур. Ҳароратнинг қишда пасайиши ёки ёзда кўтарилиб кетиши уларнинг маҳсулдорлигининг камайишига сабаб бўлади.
Паррандахонанинг нисбий намлиги 60-70% атрофида бўлиб, ёритиш режимига ҳам риоя қилиниши зарур. Жўжаларни дастлабки 2 кунлик ёшида - 24 соат, сўнгра 16-12 соат атрофида ёритилади. Тухумдор товуқларнинг хонаси эса ўртача 14-16 соат ёритилади.
Товуқларга бериладиган озуқа турлари
Паррандаларга бериладиган озуқаларни 3 гурухга бўлиш мумкин:
1) ўсимлик озуқалари, 2) Хайвонот озуқалари 3) Минерал озуқалар.
Ўсимлик озукаларига: буғдой чорилари, маккажухори дони, арпа дони, курмак уруғи, кунжара, сабзи, қизилча, кўкатлар, пиёз ва беда кўки, кепаклар каби озиқалар киради.
Буғдой парранда учун энг яхши озуқа хисобланади, уни ўстириб бериш мумкин, асосан буғдой чоридан кенг фойдаланилади Маккажўхори дони: Бу донни парранда яхши истеъмол қилади. Бу дон таркибида ёғ кўп бўлганлиги сабабли тез семиртиради.
Арпа дони ҳам парранда учун яхши озуқа хисобланиб, арпа билан боқилганда парранда гўшти ширали ва мазали бўлади.
Чигит кунжараси оқсил ва мойга бой бўлади, аммо парранда яхши иштаха билан емайди, тухумни мазасига салбий таъсир этади. Арпа ёрмаси жўжалар учун энг яхши озуқа хисобланади.
Оқшоқ-курмак уруғи 5-10 % гача киритиш мумкин холос.
Илдизмевалар: Сабзи, қизилча, турп, шолғомни севиб ейди. Паррандани овқат хазм қилишига ижобий таъсир этади. Уларни товуқ хонага 55-70 см баландликда осиб қўйилди. Товуқлар ирғиб чўқилаб соғлом юради.
Кўкатлар: паррандалар очиқда юрса кўкат беришга эхтиёж қолмайди. Аммо катакда боқилса кўкатлар бериш керак. Айниқса буғдой, макка, арпа донини ўстириб бериш паррандалар махсулдорлигини оширишга, соғлигига ижобий таъсир этади.
Пиёзлар: Паррандалар хусусан товуқ, курка, ғозлар яхши истеъмол қилади.
Беда кўки пичани: Беда пичани қиш даврида ун холида озуқага қўшилса яхши натижа беради. Кўк холида қишдан бошқа фаслда фойдаланиш мумкин.
Кепаклар: буғдой, шоли кепаги ҳам яхши озуқа хисобланади. Хай вон озуқалари.
Паррандалар овқат хазм қилиш органлари фақат ташқаридан келган озуқаларни истеъмол қилишга мослашганлиги учун доимо озуқа рационига хайвонот озуқалари киритиш зарурияти туғилади, акс холда паррандалардан кутилган натижани олиб бўлмайди. Хайвонот озуқаларига хайвонлар қони, қон уни, қатқорин, ичаклар, сут, сут зардоби, қаттиқ, сузма, жўжа учун тухумлар киради. Бундан ташқари, чувалчанг, қуртлар, ҳашоратлар, пилла қурти оқсилга бой озуқа хисобланади.
Минерал озуқалар. Паррандалар бошқа қишлоқ хўжалик хайвонларига насбатан кўп минерал моддалар талаб қилади, чунки паррандалар жуда тез ўсади, масалан: жўжа 10 хафтада дастлабки вазнига нисбатан 18 марта оғирлашади.
Бундай ўсиш бошқа хайвонларда мавжуд эмас. Бундан ташқари, тухум пўчоғи учун товуқ жуда кўп кальций моддаси сарфлайди, бу охакда мавжуддир. Нихоят парранда эримайдиган минерал моддаларга ҳам эхтиёж сезади - қум, шағал ва хоказо.
Суяк уни майдаланган суяк, беда уни, ош тузи оз миқдорда бўлиши керак. Туллаш даврида олтингугуртга бой карам барги берилади.
Бундан ташқари, ёғоч кўмири (буни уй шароитида тайёрлаш учун тол ходани майдалаб ёқиб чўғ бўлганда сув сепилса қорайиб кўмирга айланади, буни туйиб берилади). Товуқ хонада яшик қўйиб ичини қуруқ тупроқ, кул, қўм, шағал, оҳак билан тўлдириб қўйиш зарур.
Товуқларга сув бериш
Паррандаларга бериладиган сув доимо янги ва тоза бўлиши шарт. Эски, лойқа, сассиқ сув касал қилиши мумкин. Парранда касал бўлмаслиги учун 1 литр сувга 1 грамм темир сульфат феррамид таблетка солиш керак бўлади.
Товуқларни боқиш
Жўжа боқиш масаласи илмий жихатдан асослаб берилган эмас, балки кўпроқ амалий тажрибага суяниб иш кўрилади. Жўжаларни табиий ва сунъий очиришдан қатъий назар бир хил усулда озиқлантирилади. Француз фермерларини жўжа боқиш усули ва тартибини кўриб чиқамиз: Жўжани 1-кунида - сув ва озуқа берилмайди. 2-кунида - қаттиқ нон увоқлари, қайнатилган тухумни арчиб уқалаб берилади. Ичиш учун сутли сув ёки илиқ сут берилади. 3-кунида макка уни ва арпа уни ҳамда қаттиқ нонни сутга ивитиб хамир холида берилади. 4-кунидан 8-кунигача қайнатилган тухумни пўчоғи билан уқалаб, майдаланган кўкат, пиёз билан аралаштириб жўжа чўқиб ейишга мослаштириб бериш зарур. Ичиш учун сув, темир купороси эритмаси бўлсин. Бундан кейин қайнатилган оқшоқ, қиймаланган молни қатқорини, шавла, кўкатлар ва хакозо. Ичиш учун тоза сув бериб борилади. 9 кундан - 21 кунгача макка уни, арпа уни, буғдой уни аралашмаси берилади. Ичишга доимо тоза сув берилади. 22 кундан 40 кунгача майдаланган макка дони, арпа дони, буғдой чори берилади. Қўшимча қатқорин, кўкат берилади. 41 кундан 60 кунгача майдаланган макка дони, арпа дони, буғдой чори, кўкат ёки сабзини пишириб берилади. Ичиш учун тоза сув берилади. 61 кундан 90 кунгача макка, арпа, буғдой ёрмаси, буғдой кепаги, кўкатлар қўшиб берилади.
Ичиш учун тоза сув берилади. 91-120 кунгача макка, арпа, буғдой ёрмаси, буғдой кепаги хиссаси кўпайтирилади. Қон, мол қатқорини, кўкатлар берилади. Ичиш учун тоза сув берилади. 120-150 кунгача катта товуқлар рационига секин аста ўтказилади. Паррандаларни озуқалантириш қоидалари (Академик М.Ф.Иванов бўйича)
1. Бериладиган озуқалар доимо тоза бўлиши керак. Сасиган, чириган,
моғорлаган озуқани бериш мумкин эмас.
2. Доимо турли хил озуқа берилиши зарур.
3. Қишда 2 марта, бошқа вақтларда 3 марта озуқалантириш керак.
4. Эрталаб ва кечқурун донли озуқа, пешинда аралашма берилади.
5. Қишда сабзи, ёзда кўкат бериш керак.
6. Ҳар куни оз-оздан минерал озуқалар (суяк уни, кўмир, охак, қум, шағал, мель, кул) берилиши керак.
7. Озуқа ўта иссиқ ёки ўта совуқ бўлиши мумкин эмас
8. Қишда озуқа билан бирга илиқ сув берилиши зарур

Մեկնաբանություններ