Айрилиқ… Аслида айрилиқдан сўнг ким кўп қийналади?

Айнан шу мавзуда ёзишим учун анчагина вақт сарфладим десам бўлади. Ушбу мавзу кўпдан буён хаёлимда эди. Билган ва билмаган инсонларим орасида сўров ҳам ўтказиб кўрдим. Фикрлар турли, аммо нимагадир кўпчилик айрилиқдан сўнг, қизлар кўпроқ қийналишига ишонади.
Ҳақиқатдан ҳам, ўғил болалардан кўра қизлар кўпроқ севиши кўпчиликка маълум. Биласизми, табиатан қизлар ишонувчан, чин дилдан севувчандирлар. Балким сиз, ҳаммаси ҳам эмас деб тургандирсиз. Бўлса бордир, аммо кўпчилиги шунақа.
Уларни табиат содда, қулоғи билан севадиган қилиб яратган. Шунинг учун бўлса керак, уларни алдаш бироз осонроқ.
Ўғил болаларга келсак, табиат уларни бироз кўрс, ўйламай гапирадиган, озор берувчан қилиб яратган. Аммо севган инсонини учратиши биланоқ, уни юрагини топишга, хафа қилмасликка ҳаракат қилади.
Асосий мавзуга қайтадиган бўлсак. Кўпчилик инсонларнинг айрилиқ қизларга қаттиқ таъсир қилишига ва унутишлари қийин бўлишига ишончи комил. Ёдингизда бўлса олдинги саҳифаларда айрилиқнинг уч ой давом этиши ҳақида тўхталиб ўтган эдим. Айрилиқнинг қанча давом этгани билан аслида кўпроқ қийналадиганлар бу ўғил болалар экан.
Айрилиқнинг илк кунларида қиз болалар кўп йиғлашади, севган инсонига қўнғироқлар, хабарлар жўнатади. Аммо вақт ўтиши билан кўникиб қола веради.
Ўғил болаларда эса аксинча, бошида ҳаммаси силлиқ кечади. Ўзича олдинги севган инсонидан яхшироғини топгандек бўлади. Аммо вақт ўтиши билан олдинги севгилисига ҳеч бир инсон тенг келмаслигини тушуниб етади. Қайтаргиси келади, аммо бу пайтда, қиз бола аллақачон унутиб бўлган бўлади.
Менимча, севган инсондан яхшисини топиб бўлмайди. Севган инсонлар, алмаштириб бўлмайдиган инсонлардирлар. Айрилиқ, ҳеч қачон кўчангиздан ўтмасин.

Айрилиқ… - 817339113297

Комментарии