Ҳаётимда учратган оддий аммо маъноли гаплар кетма-кетлиги.

*.Энг яхши инсон аллақачон мени танлаб бўлган.
*.Сен мени севги билан суғор, мен эса чиройли бўлиб ўсавераман.
*.Бир қараши билан сенга табассум ҳадя эта оладиган инсонни қадрла.
*.Бир кун келиб ҳеч кимни эшитгинг келмаса, албатта менга қўнғироқ қилгин, мен эса жим туришга ваъда бераман.
*.Менга ёққан иш билан шуғуллансам, елкамда худди қанот бордек ҳис қиламан гўё.
*.Учратганингизга қанча вақт ўтгани унча муҳим эмас: ҳафта, ой, йил ёки бутун умр. Агарда инсонни соғинсангиз, демак у инсон аллақачон сизнинг қалбингизни забт этиб бўлган, демак у сиз учун қадрли инсондир.
*.Ўқишдан жинни бўлгунга қадар фақатгина бир қадам…
*.Энг катта бахт бу – сизни севишларини ҳис қилиш, билишмас, айнан ҳис қилишдир.
*.Севган мусиқангни ёқасан ва барса нарсани унутасан. Ҳаммаси ажойиб.
*.Юрагимда фақат сен….
*.Ёмғирни бирга кутиб олсак, учиш осонлашади.
*.Мен ҳеч ким билан рақобат қилмайман. Мен фақат ягона бўлишим мумкин ёки шунчаки сеники бўлмай қолганим афзал.
*.Баъзида энг хоҳлайдиган ишим ҳеч нарса қилмаслик ва шунчаки уйда қолиш.
*.Сиз керак бўлган инсон, сиз билан бўлиш учун баҳона эмас, имкон қидиради.
*.Ҳар ким ҳам ўз осмонининг рангини ўзи танлайди.
*.Пойгада ютишнинг ягона йўли, бу фақат олдинга интилишдир.
*.Қаерда бўлманг, атрофингизга бироз бўлсада севги ва меҳр сочинг.
*.Омад – бу зинапоя сингаридир. Қўлингизни чўнтагингизга тиқиб юқорига чиқа олишнинг имкони йўқ.
*.Инсон, ўз тақдирининг ёзувчиси бўлиши керак, биров тақдирини ўқувчиси эмас.
Қаерда ким билан бўлманг, асосийси ўзингизни бахтли ҳис қила олинг. Ахир ҳаммамиз ҳам бутун умр бахтни излаб яшаймизку.

Ҳаётимда учратган оддий аммо маъноли гаплар кетма-кетлиги. - 817339354449

Комментарии

Комментариев нет.