9 янв 2015

Осиё Кубогининг очилиш

ўйинида Австралия ғалаба
қозонди
Бугундан Австралияда 2015
йилги Осиё Кубоги мусобақаси
бошланди.
Турнинг илк ўйинида турнир
мезбони Австралия Кувайт
терма жамоасини қабул қилди.
Ўйин дебютида кутилмаганда
ҳисобни кувайтликлар
очишганди. Аммо учрашув
сўнггигача “соккерузлар” 4
бора рақиб дарвозасини ишғол
қилишди ва якунда 4:1
ҳисобида ғалаба қозонишди.
Бу гуруҳдаги Жанубий Корея ва
Уммон ўртасидаги ўйин эртага
бўлиб ўтади.
В гуруҳида иштирок этадиган
Ўзбекистон терма жамоаси ҳам
ўзининг биринчи турдаги
ўйинини эртага ўтказади.
Вакилларимиз Тошкент вақти
билан 12.00да КХДРга қарши
майдонга тушишади.
Осиё Кубоги. А гуруҳи. 1-тур
АВСТРАЛИЯ – КУВАЙТ 4:1 (2:1)
9 январь, 14.00, “AAMI Park”
Голлар: 0:1 – 8 Фадель, 1:1 – 33
Кэйхилл, 2:1 – 44 Луонго, 3:1 –
62, пенальти Единак, 4:1 – 90+2
Тройси.
Австралия – Райан, Бехич,
Шпиранович, Франьич,
Сэйнсбери, Единак, Кэйхилл
(Юрич, 65), Луонго (Брешиано,
84), Круз (Бернс, 72), Тройси,
Лекки.
Кувайт – Юссеф, Мақсид, Неда,
Фадель (Ал Фадхел, 58), Ал
Ансори, Ал Қаҳтани (Ал Мутва,
75), Ал Хенди, Ал Энази, Ал
Машаан (Юсуф Носир, 64), Ал
Ҳажери, Заид Ал Ҳарби.
Огоҳлантиришлар: Фадель
(19), Заид Ал Ҳарби (46)

Комментарии

Комментариев нет.