Ҳақ яратди Ҳазрат инсонни,

Оллоҳ ато этди бу жонни,
Унутмасдан виждон, иймонни,
Саловатлар айтинг, яхшилар.
Раббим берди ризқимиз бутун,
Нолимоқлик ҳаётдан нечун,
Дориломон бу кунлар учун,
Саловатлар айтинг, яхшилар.
Бахт калити сабрда, бешак,
Меҳр-муҳаббат бўлмасин эрмак,
Раббано деб ёнсин бу юрак,
Саловатлар айтинг, яхшилар.
Дилингизда бўлмасин кадар,
Ибодатлар қилинг тонг саҳар,
Гуноҳлардан қилиб алҳазар,
Саловатлар айтинг, яхшилар.
Йўлингизни ёритсин зиё,
Ниятингиз бўлмасин рўё,
Оллоҳимга қилиб илтижо,
Саловатлар айтинг, яхшилар.
Умримизни берган худойим,
Шукроналар қилайлик дойим,
Келмасидан қиёмат-қойим,
Саловатлар айтинг, яхшилар!
~Муаллифга рахмат~

Ҳақ яратди Ҳазрат инсонни, - 931616638423

Комментарии

Комментариев нет.