Мен эмас, бу кўнгил ақлдан озган,Ҳаёли шамолда ҳас каби тўзган,Кўзим сиёҳдону, киприкда ёзган,Сизга жўнатмаган мактубларим бор!.Бир сатри сокину, бир сатри бўрон,Бири заминдек хор, бириси осмон.Энг оғир гуноҳнинг ҳукмидан ёмон,Сизга жўнатмаган мактубларим бор!.Айтолмай, бўғзимда қолган каломлар,Гоҳо алвидолар, гоҳо саломлар,Гўё сузилмайин қолган таомлар,Сизга жўнатмаган мактубларим бор!.Жазиллаб жонимга босилган чўғдек,Ўқдонда сақланган охирги ўқдек,Йўллашга гўёки манзили йўқдек,Сизга жўнатмаган мактубларим бор!.Турарлар сирларим сотмоқчи бўлиб,Гулханга отмоққа бормайди қўлим,Раво кўролмайман уларга ўлим,Сизга жўнатмаган мактубларим бор!.Биров кўрмасин деб жонимда тутган,Минг қайта ўқилиб титилиб кетган,Бири ҳом, бириси сўнгига етган,Сизга жўнатмаган мактубларим бор!.Малика Тавфиқ
#премьера .
Мен эмас, бу кўнгил ақлдан озган,
Ҳаёли шамолда ҳас каби тўзган,
Кўзим сиёҳдону, киприкда ёзган,
Сизга жўнатмаган мактубларим бор!
.
Бир сатри сокину, бир сатри бўрон,
Бири заминдек хор, бириси осмон.
Энг оғир гуноҳнинг ҳукмидан ёмон,
Сизга жўнатмаган мактубларим бор!
.
Айтолмай, бўғзимда қолган каломлар,
Гоҳо алвидолар, гоҳо саломлар,
Гўё сузилмайин қолган таомлар,
Сизга жўнатмаган мактубларим бор!
.
Жазиллаб жонимга босилган чўғдек,
Ўқдонда сақланган охирги ўқдек,
Йўллашга гўёки манзили йўқдек,
Сизга жўнатмаган мактубларим бор!
.
Турарлар сирларим сотмоқчи бўлиб,
Гулханга отмоққа бормайди қўлим,
Раво кўролмайман уларга ўлим,
Сизга жўнатмаган мактубларим бор!
.
Биров кўрмасин деб жонимда тутган,
Минг қайта ўқилиб титилиб кетган,
Бири ҳом, бириси сўнгига етган,
Сизга жўнатмаган мактубларим бор!
.
Малика Тавфиқ