Келинг ёр севаман деб бир пичирланг,

Изҳорингиз қонла юракка тӯлсин.
Сўзингиз жаранги жонимга ёқиб,
ЭНГ гўзал ҳисларим бир сизга бўлсин.
Суяй жоним қадар дунёларида,
Кумушу Лайлолар бўла қолсин лол.
Шунчаки севишлик мен учун эмас,
Куймай севолмайман шундай бемалол.
Севаман деб айтинг вужуд титрасин,
Бу сўзнинг энг буюк инҳоларидан.
Термулинг кўзларим қарига ботиб,
Шамъу шафақларнинг эҳёларида.
Тез келинг қошимга жонгинам ҳалак,
Бир сизни ахтариб кўзларим толди.
Келар онингизга билмам неча бор?
Менинг кетаримга жуда оз қолди.
Севдим денг, севаман азизим денг сиз,
Жону жаҳонингиз бир энтиксин ёр.
Кейинга қолдирманг ўтинчим сиздан,
Изҳорларчун мени топмай қолиш бор.....
Соғинганда мени топмай қолиш бор...
Севара

Комментарии