К,улимизни очиб дуо к,илайлик.

Ҳар кун
ғаниматдир, ҳар
лаҳза нодир,
Омонат дунёнинг қадрин
билайлик.
Азизлар, қиёмат бўлмасдан
содир,
Қўлимизни очиб дуо қилайлик.
Ҳалол ризқимизга айлаб қаноат,
Нафсимизга доим инсоф
тилайлик.
Борлигимиз учун соғу-саломат,
Қўлимизни очиб дуо қилайлик.
Меҳр улашайлик, қалбларни
тилмай,
Етим-есирларнинг бошин
силайлик.
Миннат, туҳмат қилмай,
маломат қилмай,
Қўлимизни очиб дуо қилайлик.
Ақл йўлимизни ёритсин мудом,
Уруш, ғавғолардан бир зум
тинайлик.
Токи, хосдир бизга инсон деган
ном,
Қўлимизни очиб дуо қилайлик.

Комментарии

Комментариев нет.