ОНАМНИ АСРА.

Фалакка етмишдир нидойим,
Илтижода яшайман доим,
Утинчим бор сенга Худойим,
Боргунимча онамни асра!
Суйиб, бир угилча суёлмаганман,
Елкасига бошим куёлмаганман,
Хали дийдорига туёлмаганман,
Боргунимча онамни асра!
Олисдаман - кукда, ойдаман,
Ойда эмас, к,аро лойдаман,
Келса, багрин эзар жойдаман,
Боргунимча онамни асра!
Хали чертилмаган созиман,
Хаёт фаслин бахор, ёзиман,
Мени к,аритсанг хам розиман,
Боргунимча онамни асра!
Ёмон хаёл - калбимга инма,
Есанг, менинг жоним егин ма,
Шу муштипар жонга тегинма,
Боргунимча онамни асра!
Фарзандларин камолин курсин,
Туйларимда бахтиёр юрсин,
Хеч булмаса етмишга кирсин,
Боргунимча онамни асра!

Комментарии

Комментариев нет.