____Қадрига етинг бўлса акангиз  - 850802018179

____Қадрига етинг бўлса акангиз

____Қўлини тутинг ё бўлса укангиз
____Бир куни қуриса мадор, тинкангиз
____Бегоналар томон чопа олмайсиз
____Улардан бошқани топа олмайсиз
____Бошингизда тутинг мушфиқ синглингиз
____Кўтарар шу қизча бир кун кўнглингиз
____Ғамли кун келганда, шуни билинсиз
____Ташвишлар эшигин ёпа олмайсиз
____Улардан бошқани топа олмайсиз
____Агар ёнингизда бўлса опангиз
____Пойини эмаклаб, суйиб ўпингиз
____Мусибат чоғида ҳар ён чопингиз
____Бозордан бошқа бир опа олмайсиз
____Улардан бошқани топа олмайсиз.
____Яхши кунда қадрин билинг ёрингиз
____Дард келса бўлар ҳам беморингиз
____Тарқалиб кетганда йўғу борингиз
____Кўз ёшни бировга сепа олмайсиз
____Шу ёрдан бошқани топа олмайсиз
____Бугун шўх югурган жажжи болангиз
____Артади бир куни кўзда жолангиз
____Суйкалиб келса гар бошин силангиз
____Бировнинг боласин ўпа олмайсиз
____Улардан бошқани топа олмайсиз
____Оҳ, қаттиқ авайланг бўлса онангиз
____Дуосини олинг бўлса отангиз
____Тузатинг шу бугун айбу хатонгиз
____Кейин кеч бўлади, хафа бўлмайсиз
____Улардан бошқани топа олмайсиз!!!

____Қадрига етинг бўлса акангиз  - 850802018947
____Қадрига етинг бўлса акангиз  - 850802018691
____Қадрига етинг бўлса акангиз  - 850802018435
____Қадрига етинг бўлса акангиз  - 850802019459
____Қадрига етинг бўлса акангиз  - 850802019971
____Қадрига етинг бўлса акангиз  - 850802021251
____Қадрига етинг бўлса акангиз  - 850802021507
____Қадрига етинг бўлса акангиз  - 850802022787
____Қадрига етинг бўлса акангиз  - 850802024323
____Қадрига етинг бўлса акангиз  - 850802024579
____Қадрига етинг бўлса акангиз  - 850802025347
____Қадрига етинг бўлса акангиз  - 850802025603
____Қадрига етинг бўлса акангиз  - 850802027395

Комментарии