«ДИНДАН ЧИҚДИНГМИ?!

»
2007 йил 8 март. Каминага
иймон насиб этганига эндигина 7 ой бўлганди ўшанда. Ҳар йили бу кунда волидаи муҳтарамамни кичик-кичик совғалар билан хушнуд қилардим. Ҳар йили бу кун яқинлашиб қолганини ажиб сўз ўйини ва ишоралар билан қайта-қайта эслатадиган онам ўша йили 8 март келди ҳамки менга на сўз ўйини орқали у кунни эслатди, на совға кутаётганини изҳор қилди мен ишга кетишдан олдин. Ишдан қайтишда онам учун совғалар олдим. Уйга қайтгач, рухсат олиб, салом бериб хоналарига кирдим, совғаларимни тутдим. Ўша онда мен умримнинг сўнггига қадар унутмайдиган воқеа содир бўлди. Ҳар йили совғамни хурсадчилик билан қабул қиладиган онам, ўшанда биргина савол берди: «Нима мусулмончиликдан чиқдингми?» Ҳайрон қолиб қўрқув билан дарров "йўқ" деб инкор қилдим. Унда нега совға олиб келдинг? Бу кун сизларнинг динда байрам эмас шекилли, дедилар. Қаттиқ уялиб кетдим. Лекин сир бой бермай, "акам совға берибди қабул қилибсиз, опамнинг совғасиниям индамай олибиз, менга келганда нега ундай қилаяпсиз?" дедим. Улар мусулмон эмас, мен ҳам, сен эса мусулмонсан. Бўлсанг мусулмон бўл, бўлолмасанг насронийларнинг ишини қилиб ғашимни келтирма.
Мусулмон бўламан деганингда, рухсат бердим, сени деб қаттиқ-қаттиқ гап эшитдим қариндошлардан.
Бу болам бошқача, болалигидан ўқишга меҳр қўйди.
Китобсевар чиқди. Кўнгли бўш. Худо уни ёмон йўлга бошламайди деб, тарафингни олдим. Энди менга келиб 8 мартга гул беряпсан... Дин – ўйин эмас, тутган йўлингни яхшилаб ўйла, дедилар.
Онамнинг ёнидан кайфиятим бузилиб чиқдим. Совғам қабул қилинмаганига эмас, наҳот мен динимни шунчалик қадрлолмадим, деган ўйга борганим учун. Ўша-ўша бу «байрам» мен учун мутлақо аҳамият касб этмайди. Ота хақида бир шеърим бор. Унда ота – болғага, фарзанд – михга ўхшатилган.
Отам урса-сўкса ранжимам,
Куйдирмам на кабоб, на сихни.
Ахир гоҳи болға ҳам уриб,
Тўғрилайди қийшайган михни.
Менинг ҳаётимда эса болға – онам, мих – эса камина.
Ғазабга минсам, кимнидир ранжитишга шайлансам арманлигим тутиб, кимдандир қасос олишга шайлансам «мусулмонлар бундай бўлмайди» дейдилар ва бу мен ўзимни ислоҳ қилишимга сабаб бўлади.
Кечалари уйқум қочиб кетади.
Онамгада ҳидоят насиб бўлишини сўрайман Аллоҳдан.
Бу байрамни нишонлайдиган ҳеч бир кимсага эътирозим йўқ.
Уларнинг қабрига мен тушмайман. Улар ислом муҳитида улғайишган, уларга ақл ўргатишга ўзимни муносиб кўрмайман. Аммо дўстларим орасидан ўзбекми, қозоқми, тожикми шу «байрам» муносабати билан онасини табриклаш учун совға олаётгани кўрсам уларнинг «Сен мусулмончиликдан чиқдингми?» дейдиган онаси йўқ экан-да деган хаёлга бораман.
Бир йил ўтиб 8 март тарихи хақида қаердадир ўқиганимда эса янада қайғуга ботдим аммо онамнинг динимни мусаффо сақлашим учун қилган насиҳати ёдимга тушиб жилмайиб қўйдим.
Ўшанда битилган шеър:
Дўстим деди яқинлашмоқда,
Борган сари саккизинчи март.
Ёрга совға тутмасам бошга,
Ёғдиради саккиз мингта дард.
Сенга маза бўйдоқсан беёр,
Ўтирмайсан қийнаб жонингни.
Эслатиб бу кунни бемеъёр,
Зулукхон ичмайди қонингни.
Деди порлаб қоп-қора кўзи,
Кўмак сўраб келдим ёнингга.
Айтганча гул олдингми ўзи
Ҳеч бўлмаса онажонингга?
Йўқ олмайман!-десам, дўстим лол,
Дер бунчалар бўлма қурумсоқ.
Совға олмоқ ё келур малол,
Гул бермасанг ўғилсан қандоқ?
Онанг учун ол тилло зирак,
Ё бўлмаса хитой шойисин.
Ёки менга айтмоғинг керак,
Совға олмаслигинг боисин.
Шунда дедим дўстимга боқиб,
Ўтмишда бу кунни ол дарак.
Нишонлаган қошларин қоқиб,
Зинокору тунги капалак.
Мен ўзимни даҳо демасман,
Аммо менда ғурур ўлмаган.
Мен валадизино эмасман,
Онам хам фоҳиша бўлмаган!

Комментарии

Комментариев нет.