Кетмоқда жимгина буюк Рамазон,Унинг кўзларига тикилмоқ қийин.Кимдир пичирлайди жудаям арзон:"Қайтади барибир бир йилдан кейин..."Ҳа, олғир ҳаётнинг қоидалариЮтиб юборади яна бизларни.Овчидек эргашиб юрганимиз сари,У секин йўқотиб босар изларни.Гўё дил юртидан қувилган сургун,Ичга тўкажакмиз кўз ёшларимиз,У бизни қучоқлаб олади бир кун --Тугаб битганида бардошларимиз...Ҳа, шунда топамиз армуғон кучин:"Эй юрак, оч қолсанг, ғамингни ейман!"Тириклик шарафин сақламоқ учун,Рамазон бир йиллик қувватми, дейман.Алвидо сўзидан ясамам таскин,Ахир, қайлардадир мангудир баҳор --Рамазон тақвимдан кетиши мумкин,Аммо юракларда қолмоғи ҳам бор.Ул юрак юртида дарё бесоҳил,Рисолат чашмаси тутқазар пайғом --Шарафли зотларнинг уйида бир йилАйём давом этар, илоҳий айём!!!Хайрулло Ҳамидов.
Исломий фарзанд тарбияси
МАҲЗУНЛИК
Кетмоқда жимгина буюк Рамазон,
Унинг кўзларига тикилмоқ қийин.
Кимдир пичирлайди жудаям арзон:
"Қайтади барибир бир йилдан кейин..."
Ҳа, олғир ҳаётнинг қоидалари
Ютиб юборади яна бизларни.
Овчидек эргашиб юрганимиз сари,
У секин йўқотиб босар изларни.
Гўё дил юртидан қувилган сургун,
Ичга тўкажакмиз кўз ёшларимиз,
У бизни қучоқлаб олади бир кун --
Тугаб битганида бардошларимиз...
Ҳа, шунда топамиз армуғон кучин:
"Эй юрак, оч қолсанг, ғамингни ейман!"
Тириклик шарафин сақламоқ учун,
Рамазон бир йиллик қувватми, дейман.
Алвидо сўзидан ясамам таскин,
Ахир, қайлардадир мангудир баҳор --
Рамазон тақвимдан кетиши мумкин,
Аммо юракларда қолмоғи ҳам бор.
Ул юрак юртида дарё бесоҳил,
Рисолат чашмаси тутқазар пайғом --
Шарафли зотларнинг уйида бир йил
Айём давом этар, илоҳий айём!!!
Хайрулло Ҳамидов.