Тошқинидан тинган ҳатто сойлар ҳам йиғлар.Мол-дунёси кўпку, дарди йўқ деманг асло,Вақти келса аламидан бойлар ҳам йиғлар...Тунда Ернинг юзин излаб силаб чиқса ногаҳон,Булут юзин тўсиб қўйса ойлар ҳам йиғлар.Дунёларни олса ҳамки куч-қудрати,Аламлар кенг кўламидан бойлар ҳам йиғлар...Саман отин сотиб, онасидан айирса,Кишнаб юрган чавандозу тойлар ҳам йиғлар.Фарзанд доғин кўриб ичи ёниб кетса гар,Ҳаётнинг зўр синовидан бойлар ҳам йиғлар...Офтоб тафтин соғинганда майса кўкламлар,Қуёш тегмай қолган ҳатто жойлар ҳам йиғлар.Сиз пули бор одамларда дард йўқ деманг ҳеч,Сизу биздан кўпроқ пинҳон бойлар ҳам йиғлар...
Ajoyib status va sherlar
Ёмғир ёғмай, сувлар оқмай қўйсада агар,
Тошқинидан тинган ҳатто сойлар ҳам йиғлар.
Мол-дунёси кўпку, дарди йўқ деманг асло,
Вақти келса аламидан бойлар ҳам йиғлар...
Тунда Ернинг юзин излаб силаб чиқса ногаҳон,
Булут юзин тўсиб қўйса ойлар ҳам йиғлар.
Дунёларни олса ҳамки куч-қудрати,
Аламлар кенг кўламидан бойлар ҳам йиғлар...
Саман отин сотиб, онасидан айирса,
Кишнаб юрган чавандозу тойлар ҳам йиғлар.
Фарзанд доғин кўриб ичи ёниб кетса гар,
Ҳаётнинг зўр синовидан бойлар ҳам йиғлар...
Офтоб тафтин соғинганда майса кўкламлар,
Қуёш тегмай қолган ҳатто жойлар ҳам йиғлар.
Сиз пули бор одамларда дард йўқ деманг ҳеч,
Сизу биздан кўпроқ пинҳон бойлар ҳам йиғлар...