Бўйга етиб қолди деб қизим,
Оналарни босар вахима.
Сеп йигишар туғилганидан,
Қиз боққаннинг гунохи нима?
Эшик қоқиб келар совчилар,
Хаммасида ваъдалар бир хил. Бермасангиз бўлмас қизингиз,
Углимга мос кизингиз ахир
Ҳали қизим ёшдир қудажон,
Ҳали тўйга тайёр эмасмиз.
Насиб қилса сепин буд қилиб,
Келаси йил баҳор берармиз. Аммо бунга кўнмас қудалар,
Бизлар ахир тушунган одам.
Бизга факат қизингиз керак,
Бахтли бўлса бўлгани болам.
Тўй ҳам бўлар икки томонда,
Бошланади жанжаллар секин. Сепинг кам деб айтар кайнона,
Хўрланади уч кунлик келин.
Унутишиб берган ваъдасин,
Совчиликка борган аёллар.
Элдан аввал ноғора қоқиб,
Ғийбатларин ўзлари бошлар. Қирқи чикмай ота кўрдиси,
Чақирдиси бўлсин дейдилар.
Бошқалардан ўғлим кам эмас,
Бир машина берсин дейдилар.
Қайдан қилар қиз томон буни,
Хар кун қарзга ботиб боради. Тунлар йиғлаб ота-онаси,
Бир-бирига дардин ёради.
Бўлиб ўтар қарз ила бари,
Ота кўрди,чақирдиси хам.
Уйин сотиб берса-да машина,
Чиқиб қолар яна битта кам. Қиз дунёга келса отанинг,
Дерлар хамма кулиб давлати.
Лекин ўша қиз сабаб бугун,
Ерга эгик ота савлати.
Нима бўлди сизга одамлар,
Бир мато деб урушмок нима? Ўн саккиз йил силаб-сийпалаб,
Қиз боққаннинг гунохи нима?
Ахир сизнинг қизингиз бордир,
Қайтар дунё нега сезмайсиз.
Келинга не қилсангиз бир кун,
Қизингиздан қайтар билмайсиз? Эсингизни йиғинг одамлар,
Кўнгилларга етказманг озор.
Бахтли бўлсин ўғил,қизингиз,
Бойликни деб урушманг бекор.
Қиз, аёллар ҳар хонадоннинг,
Дерлар уйни саришталари. Биздан ранжиб кетиб колмасин,
Хонадоннинг фаришталари.
улғайибсана,
Ахир кечагина ўйнар эдинг
тўп.
Нима бўлганда ҳам, онашим,
қизим, Асло ўзбеклигинг
унутмагин,хоп?!
Келинлик ярашган,
фариштагинам,
Қўй энди йиғлама,
рўмолингни ёп. Сен мени унутсанг, унутгин
аммо,
Асло Ҳудойимни
унутмагин,хоп?!
Энди уйинг бошқа, маконинг
бошқа, Меҳр қўй у уйга, остонасин
ўп.
У ерда онанг бор ҳудди
мендақа,
Келинлик бурчингни
унутмагин, хоп?! Дуо ол, дуодан кўкаргай
инсон,
Нима қилсанг қилу, изла,
қадр топ!
Хоп бўлади десанг, олам
гулистон, Асло аёллигинг унутмагин,
хоп?!
Катталар ҳурматин қўйгин
ўрнига,
Кирар эшикларинг минг бор
ўйлаб ёп. Йўл топгин ҳаттоки гўдак
кўнглига,
Виждону орингни унутмагин,
хоп?!
Ёрингни ҳоқон бил, эгиб
бошингни, Ёмонин йўқ дегин, яхшисини
кўп!
Ҳеч кимга кўрсатма кўзда
ёшингни,
Сабр-қаноатни унутмагин,
хоп! Илоҳим бизларни соғиниб
келу,
Кўп ўтмай қайтишга мингта
сабаб топ.
Сен энди уларга чин фарзанд
бўлу, Юзимни ерларга
қаратмагин,хоп?!