#Муҳаррам_ойи

#Ҳижрий_сана_ҳақида


Биз замон ва ҳодисалар уммати эмас, амал уммати эканимизни одамларга таълим бериш учун Умар розияллоҳу анҳу тарих санасини аҳли китоблар қилишганидек Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг туғилган кунларига кўра эмас, ҳижратга кўра жорий қилдилар.

*
Аллоҳ таолонинг:

لَّمَسْجِدٌ أُسِّسَ عَلَى التَّقْوَىٰ مِنْ أَوَّلِ يَوْمٍ

*«Биринчи кундан тақво асосига қурилган масжид»*, (Тавба: 108) оятидан ҳижрий санага далил олинади. Аллоҳ у кунни биринчи кун деб номлади, зеро, бу кун ҳижратнинг аввалги кунидир. Бу фикрни Суҳайлий саҳобалардан ривоят қилган.

*
Ҳижрий сана худди кун, хафта, ой, йил ва аср алмашганидек замон чархпалагида айланиб туради. Янги ҳижрий йил кириши муносабати билан табриклашнинг асли борлигини билмайман. Агар дуо ва эслатма бўлса, яхши.

*
Ҳижрий сананинг тугаши ва бошланишига хос бўлган бирорта шаръий ҳукм - хоҳ сўз, хоҳ амал, хоҳ фазл бўлсин, собит бўлмаган. Чунки ҳижрий сана Умар розияллоҳу анҳунинг халифалик даврида жорий қилинган.

*
Ҳар бир инсоннинг туғилган кунида бошланадиган ўзига хос йили бўлади. Ана шу унинг ҳақиқий умридир. Муҳаррам ойи билан бошланадиган йил эса тарихни тартиблаш учун қўйилгандир. Инсон бу йилдан эмас, ўз йилидан сўралади.

Шайх Абдулазиз Торифий

Комментарии

  • Комментарий удалён.
  • Комментарий удалён.
  • Комментарий удалён.