Эй нафсим қўлида бўлган Ёр,

- Сен мен билан бирга бўлсанг, йўқотганларимнинг қандай аҳамияти бор?
Ҳазрати Мавлоно.
Мавлоно Жалолиддийн Румий ҳазратларининг ижодига бир назар солсангиз Аллоҳ ва Расулига бўлган Муҳаббатнинг наъмуналарини кўрасиз.
Масалан, Аллоҳга бўлган муҳаббатларининг бир мисоли ўлароқ:
(Иқтибос: Саба Салор у киши ҳақларида қуйдаги таърифни айтган эдилар:
«Мен уни уйқу кийимида кўрмаганман. Унинг кўрпа ва болишини ҳам кўрмаганман.
Уйқу ғолиб келса, ўтириб ухлар эди», деган.
Мавлоно Жалолиддин Румий раҳматуллоҳи алайҳининг намози Роббисининг муҳаббатига ғарқ бўлган банданинг намози эди. У ўзини унутиб, Роббиси ила машғул бўлар эди. У маконни ҳам, замонни ҳам, рукуъни ҳам, саждани ҳам сезмас эди. У кўзидан ёш тўкар, гоҳида муҳаббатдан
эриб кетса, гоҳида ёниб кетар эди.)
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламга тақлид қилишлари мисолида эса буларни кўришимиз мумкин.
(Иқтибос: Мавлоно Жалолиддин Румий раҳматуллоҳи алайҳи ўта сахий зот эди. Олдига тиланчи келганда ҳеч нарсаси йўқ бўлса, кўйлаги ёки чопонини ечиб берар эди. Шунинг учун ҳам доимо ечилиши осон кўйлак кийиб юрар эди.)
Аллоҳим, Жалолиддийн Румий ҳазратларига Ўзинг раҳмат айлагин!
У киши Сенинг ва Расулинг саллаллоҳу алайҳи васаллам етказганларида етказган ҳикматли гаплари, панду-насиҳатларидан бизлар фойда олишимизни насиб этгин.
(Иқтибослар "Мавлоно Жалолиддин Румий" китобларидан олинди.)

Комментарии

Комментариев нет.