ИБРАТ

Биз йўлда учрашдик Азон эшитилди.
- Юр, жомеъга – дедим. – Бугун жумъа!
- Масжидга бормаслигимни биласан-ку, - деди.
- Биламан-у, аммо қачонгача бормайсан?!
- Нима десам экан, руҳим тўғри келмайди. Ҳали тайёр эмасман. Қолаверса, шимимнинг тиззалари титилиб, дазмоли бузилишидан ҳам қўрқаман... арзимайди...
Кулгим қистади.
- Ҳазиллашяпсанми?
- Ҳазил-пазили йўқ. Оқ кийимни яхши кўришимни, доғ туширмаслигимни биласан-ку!
Ҳақиқатан ҳам, шундай эди. У кўпинча оқ кийим киярди. Кийимлари доим дазмолланган, тоза, озода эди...
Орадан икки ой ўтиб, бехос, унинг жомеъ масжидида эканлигини эшитиб қолдим. Югурдим. Жомеъдаги номоз сафларининг энг олдида эди.
Секин-аста олдига яқинлашиб паст овозда:
- Қани, оғайни, сенга нима бўлди? Масжидга бормайман демаганмидинг? – деб сўрадим.
Ундан садо чиқмади. Чунки бошдан оёқ оппоқ кафанга ўранганча тобутда ётар, унинг учун жаноза намозларини ўқишларини кутар эди.

ИБРАТ - 837332369640

Комментарии